Дуонинг фазилати ва ижобат бўлиши

11-11-2021, 16:03 admin Мақолалар 517

#Мақола
Дуонинг фазилати ва ижобат бўлиши


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Дуонинг хосияти ва фазилати ҳақида суюкли пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бир неча хабарлар, ҳадислар мавжуддирки, қуйида улардан айримларини айтиб ўтамиз: Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: “Аллоҳ таоло назнида дуодан кўра улуғроқ нарса йўқдир. Сизлардан бирингиз Парвардигорингиздан ҳамма ҳожатини сўрасин, ҳаттоки поябзалининг ипи узулса ҳам Ундан сўрасин”.
Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: “Ким Аллоҳдан сўрамаса, Унинг ғазабига қолур”. Яна бир ҳадисда бундай дейилган: “Аллоҳ дуоларимни қабул этади, деб ишонган ҳолингизда дуо қилинг”.
Солиҳ салафларимиз дуонинг бундай фазилатларини билган ҳолда Қуръон ва ҳадисда келган дуоларни кўпроқ қилишга интилганлар. Аллоҳ таолонинг “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас”, деган оятдаги “ҳаддан ошиш” калимасини Имом Қутбий қуйидагиса тафсир қилдилар: “Бу сўз бир неча маънода келган, булар: қаттиқ овоз чиқариш ва бақириш, Қуръон ва ҳадисда бўлмаган дуоларни ўқиш, камбағал ва қийин лавзларни танлаш ва Расулуллоҳ ўқиб юрган дуоларни тарк қилиш, булар барчаси дуони мустажоб бўлишидан ман қилади”
Дуо ва илтижоларимиз ёлғиз Аллоҳгагина бўлмоғи, барча ўтинч ва сўровларимиз Аллоҳдангина бўлиши лозим экан. Шу боис мўмин мусулмонлар ҳар куни ўз ҳолиқларига, ўз илоҳларига юзланиб: “Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз" деб намозларида ваъда қиладилар. Ўз ўрнида қодир Парвардигор ҳам: “Менга дуо-илтижо қилинглар, мен сизларга (қилган дуоларингизни) ижобат қиламан”, деб мархамат қилади.
Демак, дуоларнинг энг фазилати, мустажоб бўладигани ёлғиз Аллоҳгагина қилинадиганидир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в) аксар ҳолларда Қуръон карим сўзлари билан дуо қилганлар, илоҳий калом оятлари билан ўз Парвардигорларига ёлвориб илтижо этганлар.
Инсон доимо Аллоҳ таолонинг ёрдами ва мададига мухтож. Дуо Аллоҳ билан бандани ўртасини боғловчи восита бўлиб, Аллоҳнинг буюклик ва қудрат эгаси ҳамда бандани ожизлиги ифодасидир. Аллоҳ таоло бандаларнинг дуоларини ижобат қилувчи ва сўраган нарсаларини зиёдаси билан берувчи зотдир. Унинг хазинаси беришлик билан тугаб ёки камайиб қолмас.
Муқаддас динимизда дуо қилиш ибодат ва фазилат саналади. Дуо сўзининг маъноси ҳожатларни сўраб Аллоҳга илтижо қилиш ва шу билан бирга ибодат ҳамдир. Дуонинг ажри ва самараси бордир. Дуо ва илтижо қилиш пайғамбар, авлиё ва солиҳ кишилар одатидан ҳисобланади.
Инсон фақат бошига танглик ва мушкул ишлар тушган вақтда эмас, балки ҳар ҳолатда дуо қилиб юриши фазилатдир. Ҳожатларнинг барчасини Аллоҳ таолодан сўраш, Унга ҳамиша илтижода бўлиш мўмин банданинг доимий ишига айланиши керак. Дуо ибодатларнинг мағизи ҳисобланади. Набий алайҳиссаломдан дуо ҳақида кўплаб ҳадислар келган.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот: ”Мусулмон одам гуноҳ ва қариндошларига ёмонлик қилмай туриб дуо қилса, унга Аллоҳ уч ҳислатдан бирини беради: сўраган нарсасини тезда беради. Ёки охиратга сақлаб қўяди. Ёки сўралган нарса миқдоридаги ёмонликни ундан қайтаради”, – деганлар.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан имом Аҳмад ривоят қиладиларки, Набий алайҳиссалом:”Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди”, дедилар.Дуоларда бардавом бўлайлик азизлар!
Қизилтепа туман
бош имом хатиби: З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш