Абдуллоҳ Зуфар – асл исми Гаппоров Зофир

15-04-2022, 14:19 admin Мақолалар 517

Абдуллоҳ Зуфар – асл исми Гаппоров Зофир бўлиб, бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларда ўзининг ислом дини асосларига зид бўлган фатволари ва ҳар қандай масалага ўта радикал ёндашуви билан танилгандир. Бу шахснинг чиқишлари акс этган маълумотлар интернет бўйлаб қанчалик кўп тарқалмасин, бу унинг ҳақ йўлда эканлигига асло далолат қилмайди. Устоз уламолар бу шахснинг фаолияти орасида қуйидаги хулосаларга келганлар:
1. Абдуллоҳ Зуфар ақида ва манҳажда такфирий йўналишини тутиб хавориж ИШИДнинг ўзбеклар ичидаги энг машҳур тарғиботчиси ва “муфтий”си бўлиб келган.
2. У катта мусулмон жамоатларни кофир ва муртадга чиқариб ўлдиришга фатво берган, унинг дарсларини эшитганлар такфирий бўлмоқда.
3. У чала мулла бўлиб, шаръий манҳажий илм таҳсилини, хусусан фатво бериш илмларини устозлар олдида ўқиб битирмаган.
4. Унинг устозлари унга умумий шаръий илмда ҳам, фатво беришда ҳам тазкия беришмаган, аксинча фатво беришга ҳаққи йўқлигини айтиб одамларни огоҳлантиришган.
5. У фатвода жуда кўп хато қилади, таҳқиқ қилишни билмайди, жумҳурга хилоф шоз ва заиф қовлларга фатво беради.
6. Мужтаҳидларга нисбатан муомалада хато йўлда. Ўзининг қовлидан бошқа қовлларни тубдан инкор қилиб таассуб, тафриқа ва фитна-фасод уруғларини экади.
7. Саудия, Миср, Шом, Туркия ва бошқа диёрларда шаръий мадрасаларда илм таҳсил қилган, ҳамда Мовароуннаҳрлик ўзбек уламолари Абдуллоҳ Зуфарнинг ақида ва манҳажда хато йўлда эканлигида, фатво беришга аҳл эмаслигига, уммат ичида катта фитна ва тафриқа чиқараётганига иттифоқ қилдилар.
Абдулло Зуфарнинг фитна-фасодлари:
• Қанчадан-қанча ёшларни уламолар хаворижлигида иттифоқ қилган ИШИДга юбориб адашишига сабаб бўлди.
• Минглаган мусулмон халқдан иборат бўлган жамоатларни кофирга чиқариб қатлига фатво берди.
• Узр бил жаҳл каби такфирий дарслари ва фатволари билан қанчадан-қанча ёшларни такфирий қилди.
• Даъват қилиш ва фатво беришдаги таассуб пайдо қиладиган, ижтиҳодий ихтилофли масалаларда бирини ҳақ, қолганини мутлақо ботилга чиқариш услуби билан шогирд ва мухлисларини мутаассуб қилиб етиштирмоқда.
• Унинг шогирдлари қаерга борса ҳанафий-салафий қолмай ҳамма билан тортишиб, яккамоховга ўхшаб, ҳеч ким билан чиқишолмайдиган фитна ва тафриқа манбаига айланмоқда.
• Маълумки, умматни парчалаб тафриқа чиқаришда ғулувга кетган, такфирий чаламуллалар энг асосий рольни ўйнайди. Шунинг учун дин душманлари ҳам умматни бўлишда бундай шахслар ва жамоатлардан фойдаланишади.
• Мухлисларини ўзига ўхшаган шаръий ахлоқ-одобдан холий, қўрс ва қўпол, мағрур ва мутакаббир қилиб етиштирмоқда.
• Бошқа толиби илмлар араб диёрларидан асалари каби энг гўзал, фойдали нарсаларни олиб келиб мусулмон оммага тақдим қилса Зуфар энг фитнали, фасод ва тафриқа чиқарадиган масалаларни оммага ташимоқда.(давоми бор)

Вилоят имоми Тоҳир Рўзиев
@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш