“ Фатво бериш маъсулияти”.

17-07-2021, 13:05 admin Мақолалар 339

“ Фатво бериш маъсулияти”.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ табарока таоло Ислом динини Одам алайҳиссалоту ва саломдан тарқалган жамики зурриётлари устига мукаммал дин қилиб нозил этди. Бу ҳақида Аллоҳ ўз каломида шундай марҳамат этган: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб бердим ”(Моида сураси. 3-оят. Энг охирги мукаммал дин исломни барча ҳукмларини босқичма-босқич бандаларига етказмоқлик учун элчи қилиб Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассалламни Ўзи танлади.
Залолатдан нурга яъни дини Исломга даъват этган Аллоҳнинг хақ росули Муҳаммад солллаллоҳу алайҳиссаломдан сўнг хулофаи рошидунлар ва аҳли сунна вал жамоанинг тўрт буюк имоми – мужтаҳид мазҳаббошилари, ислом олами машоихлари ,заҳматкаш аҳли уламолари маёқ бўлиб барча мўмин-мусулмонларни ҳидоят йўлида тутганлар. Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олиш, фикрларни жамлаш ва қиёслашдан ҳукм чиқариш учун қанчадан-қанча заҳмат чекканлар, машшаққатлар билан илм ўрганганлар. Бу йўлда уларнинг азиз жонлари фожиали қатл этилган ёки тирик қолганлари хатарли ҳаёт йўлларини босиб ўтганлар. Фатво бериш масаласида Аллоҳнинг росули Росули акрам алайҳиссалоту вассаллам ҳам Аллоҳдан изн бўлмагунга қадар, ваҳий келмагунча сукут қилганлар умматлари мусулмонларга мушриклар борасида уларга қарши бирор амал қилишга рухсат бермаганлар. Қачонки Аллоҳдан ҳар бир амал учун ваҳий келгач, рухсат бўлгачгина амалга киришишга рухсат берганлар. Бунга кўплаб ҳижрат ва жиҳод масалаларидан мисолларни келтириш мумкин.
Ҳаттоки Аллоҳнинг хос бандаси ҳақ росули ўзларининг фикрларига асосланиб, умматларига бирор бир фатво бермаганлар. Сохта фатво беришдан Росулуллоҳ алайҳиссалоту вассаллам қайтарганлар: ”Кимда ким илмсиз фатво берса унга Аллоҳ таоло, фаришталар, осмону ердаги барча мавжудотларнинг лаънати бўлсин”-деганлар (Ибн Асокир ривояти). Хадисдан кўриниб турибдики фатво беришнинг маъсулияти ниҳоятда оғир экан. Моликийлик мазҳабининг мазҳаббошиси Имоми Молик: ”Инсон бирор саволга жавоб беришдан олдин ўзини дўзах ёки жаннатда тасаввур қилсин , кейин жавоб берсин”. “Мен чуқур билимга эга бўлган етмишта шахс фатво беришга лойиқлигим тўғрисида гувоҳлик бергунларича фатво бермаганман” -деганлар. Кўриниб турибдики биринчи фатво берган зоти бобаракот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар кейин саҳобалар, тобеинлар ва кейинги даврларда яшаб ўтган мужтаҳид уламолардир. Аллоҳ шундай марҳамат қилган :”Росул сизга нимани берса, олинг ва нимадан қайтарса қайтинг”-деган (Улуғ Аллоҳ рост сўйлайди) Росулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Менинг гапимни эшитиб , сингдириб, ёдлаб сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”- (Имом Аҳмад ривоятлари). Ҳадисга мувофиқ манбаларда 400 минг дан зиёд ҳадисни мазмуни билан бирга ёд олган, Қуръон тафсири маъноларини чуқур билган уламо мужтаҳидлик даражасига кўтарилиб муфтий -фатво берувчи ҳисобланади дейилади.
Сохта фатво берган қўштирноқ ичидаги “уламо”ларни аввал Аллоҳ, кейин фаришталар, яратилган жамики мавжудот -махлуқотлар лаънатлаган бўлиб , улар икки дунё саодатидан маҳрум бўлган икки дунёси хор бўлган кимсалардир. Уларга бу қилмишлари учун Аллоҳ томонидан аламли азоблар тайёрлаб қўйилган. Улар носиҳ ва мансуҳ бўлган Қуръон оятлари, ҳадислар асосида фатво бериб ер юзида халқаро миқёсда бузғунчилик қилаётган ислом ниқоби остидаги террорчи ташкилотларнинг тегирмонига сув қуйиб бермоқдалар. Ҳижрат, жиҳод каби исломий тушунчалар маъноларини бузиб талқин қилиб дунё бўйича бир қанча ҳудудларда террорчилик ҳаракатлари амалга оширилишига сабабчи бўлмоқдалар. Натижада мусулмон -мусулмонни қонини тўкиб уни жонига, молига, ор-номусига тажовуз қилинмоқда. Мусулмон шариати ҳукмларига кўра мусулмон кишиинг қўлидан ва тилидан бошқа бир кишига озор еткизилмаслиги зарурдир.
Ислом дини ҳукмларида аёллар она, рафиқа ,опа, сингил, қиз сифатида эъзозланиб қадри баланд тутилган ва уларга ниҳоятда эҳтиром билан муомала қилиниши ҳақида шаръий ҳукмлар мавжудлигига қарамасдан мусулмон аёл-қизларини сохта фатвохонлар сохта фатволар чиқариб “тан жиҳоди”га чорламоқдалар. Мусулмонлар аёлларига нисбатан хорлик ва шармандалик бундан зиёда бўлмас, лекин шундай ҳукмларга рози бўлиб жиҳодга бораётган аёллар миллати юзига оёқ қўйган ва динини хор қилганлардир.
Фатво мусулмонлар ҳаётида жуда катта муҳим ўрин тутади. Фатво берувчи томонидан Аллоҳ буюрган амаллар билан Аллоҳ тақиқлаган амаллар, ҳалол -ҳаром, савоб -гуноҳнинг ораси очиб берилиши керак. Фатво берувчи муфтий ўзининг нечоғлик илм салоҳияти билан Аллоҳ бандаларини орасини ислоҳ қилади ёки улар орасига адоват уруғини сочади. Ер юзини обод қилади ёки харобазорга айлантиради.
Бугунги кунда дунё мусулмонлари учун фатво берадиган олтита энг нуфузли Фатво ташкилотлари ишлаб турибди.1.”Фиқҳий тақдиқотлар Академияси ,”2. “Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси.”3”.Ислом Олами Робитаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси,”4. “Ҳиндистон Исломий Фиқҳ Академияси”5.” Миср Фатво Академияси.”6. Иордания Асосий Фатво ташкилоти. Фатво бермоқлик фарзи кифоя амал бўлиб, муфтий ва фатво бўлими томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон мусулмонларининг амал қилиши лозим бўлган масалаларида шариатнинг муносабатлари тўғрисидаги фатволар ҳамда динга оид саволларига қуйидаги тизимлар орқали: Фатво. уз . Муслим. уз сайтлари, телефон орқали жавоб бериш тизими (Колл марказ) Саволлар МуслимУзБот Телеграммботи, ”Дин ва ҳаётга оид саволлар”телеграмм канали, интернетда Муслим ТВ”каналида “Сўраган эдингиз”рукни остида долзарб мавзуларда саволларга видеожавоблар жойлаштириш орқали Ўзекистон мусулмонларнинг қизиқтирган шаръий масалаларда ва диний саволларига муфтий ҳазратлари ва фатво бўлими томонидан етарлича жавоб бериб борилмоқда.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалар бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш