Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Ким мен айтмаган нармани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин.
Кимга бир мусулмон биродари маслаҳат сўраб келсаю, у нотўғри маслаҳат берса, батаҳқиқ унга ҳиёнат қилган бўлади.
Ким аниқ билмай туриб нотўғри фатво берса, гуноҳи ана шу фатво берган одамга бўлади”, дедилар”.
Аллоҳ сақласин, ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган” деса, дўзахий бўлиши аниқ экан. Бундан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.Шунинг учун ҳам ҳар бир нарсани ҳадис деб гапиравермаслик керак. Ким ривоят қилганини аниқ, сўзма сўз билса, қайси имом келтирганини билсагина айтиш мумкин. Бўлмаса, ҳадисда бор экан, ҳадисда келган экан, мана бу ҳам ҳадис экан, деявериш мутлақо мумкин эмас. иродарига қасддан нотўғри маслаҳат бериш ҳам хиёнат экан. Хиёнатнинг қанчалик оғир гуноҳлигини эса яхши биламиз. Нотўғри фатво бериш ҳам оғир гуноҳлардан биридир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида:”Фатво беришга журъатлироғингиз жаҳаннамга тушишга журатлироғингиздир”, деганлар.
Бу ҳам жуда оғир нарса. Охирига етмай, собит бўлмай туриб, тагига етмай туриб, нотўғри фатво бериш жаҳаннамга етаклайдиган катта гуноҳдир.
Ҳадиси шарифда айтилганидек, ким бу нотўғри фатвога амал қилса, унга узр бор, чунки у киши билмагани учун бошқалардан сўраган, сўнг “шариатнинг ҳукми шу экан” деб, эшитганига амал қилиб кетаверган. Бунинг гуноҳи нотўғри фатво берган одамга бўлади.
Аллоҳ сақласин, бу ҳолат,яни оғзига келган гапни айтиб, фатво бериб юборавериш ҳам бугунги кунимизда жуда кенг тарқалган бўлиб, бундан ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Одоблар хазинаси” китобидан