«Фатвохонлик” ва унинг оқибатлари.

27-09-2021, 11:41 admin Мақолалар 339

«Фатвохонлик” ва унинг оқибатлари.

Ислом илм, маърифат ҳамда инсон манфаатларини ҳимоя қилувчи диндир.Шундай экан ,мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти ва жамият фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни кўзлаб фатво чиқариш алоҳида билим ,малака ва масъулиятни талаб этади. Мўътабар манбаларга кўра араб тили , Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқх ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган мужтаҳидларгина фатво чиқариш ҳуқуқига эгадир.Сўнги йилларда сохта салафийлик ниқоби остида турли гуруҳлар ўз ҳаракатларини “Шаръий”-деб ҳисоблаб жамиятда турли хил қарама қаршиликларини юзага келтириш мақсадида неча асрлардан бўён мусулмонлар жамоаси эргашиб келаётган мазҳаб таълимотларига зид бўлган турли руҳдаги” фатволар”ни чиқариб келмоқдалар.Бу эса бир томондан инсонларнинг адашиб нотўғри ўйларга кириб кетишларига сабаб бўлса, иккинчи томондан жамиятда ўзаро тушунмовчилик,адоват кайфиятининг пайдо бўлишига замин яратмоқда. Шу ўринда савол туғилади, фатво ўзи нима -? Уни кимлар беришга ҳақли-? маълумки ,”фатво”(ар)”саволга жавоб бериш” ,”шариат масалалари юзасидан фатво чиқармоқ” ,”маслаҳат бермоқ,” “Муфтийнинг хулосаси” маъносини англатади,истилоҳда эса,”сўраган кишига шаръий далил асосида ҳукм чиқариш”га нисбаттан қўлланилади.Луғавий жиҳатдан фатво берувчи инсон” муфтий”, деб аталади.Бу борада олимлар бир қанча фикрларни билдирганлар. Жумладан машҳур, фақиҳлардан Имом Қарофий шундай деган: (Муфтийлар Аллоҳ таолонинг таржимонларидир.Чунки улар Нассга таянган ҳолда ҳукм чиқарадилар”,Имом Шотубий эса:”муфтийлар уммат учун Росулуллоҳ(алайҳис-салом) мақомларида бўладилар.Бунга далил қилиб:(Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир.Пайғамбарлар динор ёки дирҳам эмас, балки илмни мерос қилиб қолдирганлар), деган хадисини келтирадилар деб шарҳлаганлар.Демак,фатво бериш ўта шарафли ва масъулиятли вазифалардан ҳисобланган. Дастлаб фатво бериш мақомида Росулуллоҳ(алайҳис-слом) турганлр. У киши Аллоҳ таоло томонидн ваҳий қилинган ҳолда фатво чиқарганлар Росулуллоҳ (алайҳис-салом) билан саҳобийлар ўртасидаги сухбатлар одатда савол-жавоб тарзида бўлар эди.Росулуллоҳ билганларига жавоб берар билмаганларига Аллоҳ таолодан шу саволга жавобни билдиришни сўрар эдилар.Бугунги кунда баъзи эътироф этилмаган. Ибн Асокир келтирган Росулулоҳ( алайҳис-салом) нинг”Кимда-ким илмсиз фатво берса, унга Аллоҳ таоло , фаришталар, осмону ердаги барча мавжудотларнинг лаънати бўлсин”,-деган ҳадислари ҳам бузғунчиларга хизмат қилувчи ”фатвохон уломолар“ нинг фаолиятига муносиб баҳодир. Бугунги кунда баъзи эътироф этилмаган оқимлар ҳамда шахслар томонидан ўз ғаразли мақсадлари, амалиётларини оқлаш йўлида муқаддас ислом номи билан турли фатволар бериб келаётганини афсус билан қайт этиш лозим. Жумладан,”жиҳод, такфир,(кофирга чиқариш)”,”Ҳижрат, ”Ўз-ўзини ўлдириш” каби масалаларда чиқарилаётган фатволар шулар жумласидандир.Масалан, экстремистик руҳдаги фатволарнинг бирида шундай дейилади: ”Кофирларнинг ҳарбий лагерларида уларга шикаст етказиш учун ўзини портлатиб юборадими ёки портловчи модда солинган белбоғ ни боғлаб ўзини хам , кофирларни ҳам портлатиб юборадими-бунинг фарқи йўқ , модомики, булар кофирга қарши жанг қилиш воситалари экан, барчаси жоиздир” .Ваҳоланки , динимиз таълимотларида ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган имконият ва айни дамда омонатлиги ,бу неъматни асрб-авайлаш, унга хиёнат қилмаслик лозимлиги таъкидланиб ўз жонига қасд қилиш катта гуноҳ сифатида қораланган. Мусулмонлар ҳаётида фатво муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда фатво беришга ҳамма ҳақли эмас. Фатво беришга ,фақатгина илмда муаяян даражага етишган ҳамда уламолар томонидан эътироф этилган кишигина ҳақлидир.Фатво оладиган одам ҳам албатта, ўз навбатида ишончли, аммо эътироф этган уламога мурожаат қилиши билан ўзини ҳам атрофдагиларни ҳам, турли мусибатлардан асраган бўлади.
Навоий шаҳар бош отинойиси:Бурхонова Чини Самиевна.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш