"Фасодни иложи"

4-03-2022, 15:09 admin Мақолалар 324

"Фасодни иложи"

Ҳушёр зотлар мусулмонларни саломатлик йўлига чақирдилар.Ақидамиз асосида яшасак , адашиш ва бидьатлардан омонда бўламиз.
Ақидамиз:
ولا تثبت قدم الإسلام إلا على ظهر التسليم والإستسلام

" Исломда собитқадамлик фақатгина буткул таслим ва мутлақ бўйинсуниш билангина собит бўлади"
Чунки Ислом бу Аллоҳ таола томонидан собит бўлган ҳар- бир нарсага буткул таслим бўлмоқликдир.
Шу сабаб мусулмон - ҳар-бир нарсани бус-бутун Аллоҳ таолага топширади ва унга ҳеч кимни шерик қилмайди.
Чунки Ислом - Аллоҳ таолага бўйинсўнишдир.
Ва бу бўйинсўниш фақат таслим бўлиш ва унинг ҳукмларига эьтироз қилмаслик билан мутаҳаққиқ ( ҳақли) бўлади.
Ақидамиз:
ومن رام علم ما حظر عنه علمه و لم يقنع بالتسليم فهمه حجبه مرامه عن خالص التوحيد و صافى المعرفة و صحيح الإيمان
" Кимики билишга интилиш қайтарилган илмни ҳоҳласа ва фаҳми буткул таслим бўлишга қаноат қилмаса , ушбу истаги уни холис тавҳиддан , соф маьрифатдан ва сахих иймондан тўсиб қўяди".

Яьни ҳар ким Аллоҳ таола ва Расулидан собит бўлган нарсага таслим бўлишга қаноат қилмасдан , халқ уни билишидан қайтарилган илмдан воқиф бўлмоқни талаб қилса - унинг бу талаби Исломни ижобий йўлидан далилсиз чекинишга олиб боради.
Ва бунинг оқибатида ўзининг бу ботил раьйи билан холис тавҳиддан, соф маьрифат ва сахих иймондан тўсилиб қолади.
Чунки биров Аллоҳ таолани ҳикмати, камоли ва рубубияти билан таниса ва ўз нафсини ожизлик , жаҳл ( илмсиз) ва убудият ( бандалик) билан таниса бу банда таслим ва Аллоҳ таолани ҳукмига розиликни остида қолади.Ва Аллоҳ таоладан бу ҳукмларини ҳикматини талаб қилмайди.Балки илм ва ҳикматини Алийм ва Ҳаким зотга топширади.
Зеро Мавлони сирларига етишни талаб қилиш бандага эмас.
يفعل الله ما يشاء
(إبراهيم 27)
" Аллоҳ ҳоҳлаган нарсасини қилади"

إن الله يحكم ما يريد
( المائدة 1)
"Аллоҳ нимани ҳоҳласа, албатта , шунга буюради"

Чунки таслимга рози бўлмаса ва Аллоҳ таоланинг ҳикматини моҳиятини билишни талаб қилсаю, унинг ақли буни идрокидан қосир бўлса , у тасдиқ ва такзибни ( ёлғонга чиқариш) орасида тараддудда қолади.
Тараддуд билан иймон бўлмайди.

Оятларни зоҳирига қараб, раьйи билан ҳукм олиб кетаверадиган, мазҳабсизлик йўлини тутиб, фасод олиб келадиган тоифалар энг катта зараркунандалардир.
Ақидамиз бизларни бу каби зарарлардан асрайдиган қўрғондир.

" Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоб асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш