" Фасодни иложи" (давоми)

11-02-2022, 06:02 admin Мақолалар 405

" Фасодни иложи" (давоми)

Жаннат аҳли Аллоҳ таолани кўриши ҳақидаги оят ва ҳадисларни тафсири Аллоҳ таола ирода қилганидек.Ўзимиз таьвил қила олмаймиз.
Ақидамиз:
لا ندخل في ذلك متأولين بآرائنا ولا متوهمين بأهوائنا

"Ўз раьйларимиз билан таьвил қилиб , ҳаволаримиз ила гумон қилиб , бу нарсанинг ( кўришнинг) тафсилотига киришмаймиз."

Аҳли Суннани ҳақ эьтиқодини бу матни Муьтазилага раддиядир.
Чунки Муьтазилийлар Аллоҳ таоланинг:
( إلى ربها ناظرة ) القيامة 23

" Роббиларига назар солувчилар "
оятини ўзларича таьвил қилдилар.
Таьвиллари шулки:
إلى
калимасини неьмат маьносида дедилар.( إلى аслида "га" маьносини берадиган ҳарф).Шунда назар ( кўриш) лафзи إلى ҳарфидан холи бўладида ояти каримани маьноси бундай ўзгаради;
" У кунда юзлар роббиларининг неьматларига назар солиб, неьматларни интизор кутиб турадилар"
Ва бу таьвил жуда ( ҳақдан) узоқ бўлиши билан бирга, яна фосид ( бузуқ) таьвилдир.
Чунки назар солишни - интизорлик ( кутиб туриш) га ҳамл қилишлик - бу қайғуни вожиб қилади.
Кутишлик ўлим каби дейилган.

Муьтазилийларни оятни бу даражада фосид таьвил қилишга ундаган нарса - уларни ботил гумонлари ва ҳалокатли саналган ҳаволаридир .( Ҳаво - нафсоний адашиш).
Шу сабаб равшан йўлни ташлаб, ҳавога эргашдилар.

Шунинг учун Аҳли Суннани йўлидан чиққан , адашган тоифаларни аҳли ҳаво ва аҳли бидьат деб аталади.

Оят ва ҳадисларни ўз раьйлари билан таьвил ва тафсир қилиб , фосид маьнолар бериб , охири йўқ адашиш йўлларини тарғиб қилаётганлар қанча ??
Бу фосид маьноларга эргашиб, илмсизлик билан адашиб юрганларчи ??
Аҳли Суннага эргашишимиз чексиз яхшиликларни олиб келади.Халқимиз, Ватанимиз равнақи учун Аҳли Суннани ҳақ эьтиқодини тутиб қолишимиз лозим.

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш