"Рамазон ойи фазилатлари"

12-04-2022, 20:14 admin Мақолалар 314

"Рамазон ойи фазилатлари"

Рўза исломда фарз бўлган беш рукннинг учинчиси, рамазон ойининг рўзаси бўлиб у одамнинг танасини руҳини ва аҳлоқини тозалайди. Дарҳақиқит одам рўза ойида қаттиқ режимга кирганлиги учун ошқазон ортиқча меҳнат фаолиятидан бўшаб дам олади. Рўза нафақат тана шифоси, балки руҳ шифоси ҳамдир тана овқат емай яшаши мумкин бўлмаганидек, руҳ ҳам рўзасиз яшай олмайди. Жасад оламнинг маҳсули бўлса, руҳ маъно оламининг маҳсулидир. Руҳсиз жасад ҳеч нарсага ярамаслиги ҳаммага маълум. Шунга биноан асл эътибор руҳга қаратилиши керак. Жасаднинг мавжудлиги фақатгина унинг билан қоимдир. Рўза руҳни озиқлайди, ва унинг ривожланишига сабаб бўлади, шунинг учун ҳар бир одамнинг ҳақиқий вазифаси жасадни эмас, руҳни ривожлантиришдан иборат. Рўза одам танасига шифо бериб, руҳни аҳлоқли қилиб тарбиялар экан, рўза тутганда фақатгина емоқ, ичмоқликдан тийилиш билан кифояланмасдан руҳ ҳам, халқум ҳам рўза тутсин. Бунинг учун иғво бўхтон, чақимчилик ёлғон сўзлашувдан, бировларнинг обрўйини тўкишдан, дилозорлик ва қўполликлардан сақланиш керак. Рўзадор кичикларга ва ожизларга раҳм шавқатли катталарга ҳурмат эҳтиромли, қариндош уруғларга силаи раҳмли бўлиши, бемор ва кексаларни зиёрат қилиб дуоларини олиши лозим. Бир ой рамазон ойида ўзини юқорида зикр қилинган яхши хислатлар билан тарбиялаб борса у доимий одатга айланади, ва қолган ойларга ўз таъсирини ўтказиш комил инсон бўлишига ёрдам беради. Рамазон ойини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учта ўн кунлик даҳага бўлганлар.
1.Даҳаи раҳмат,
2.Даҳаи мағфират,
3.Даҳаи ъитқум минан-нор.
Рўза тутмоқлик фақат танаси соғлом ақлли ва муқим бошпанаси бор шахсларга фарз бўлди.Бу ойда Аллоҳ қилаётган амалларимизни ,ҳамда дуоларимизни ижобат бўлишини ўзидан сўраймиз.Амин.

Навоий шаҳар Ҳончорбоғ мфй отинойиси Қулбобоева Мавлуда ҳожи она.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш