ОТА-ОНАМ УЧУН РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТИБ БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?
Ассалому алайкум! Ота-онамнинг ёшлари катта бўлиб қолганлиги учун Рамазон рўзасини тута олмаяптилар. Мен ота-онам учун Рамазон рўзасини Рамазон ойидан кейин тутиб берсам бўладими? Илтимос, берган саволимни беэътибор қолдирмасангиз.
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бизга келган саволларнинг бирортаси беэътибор қолмайди, иншааллоҳ. Рўза – шахсий ибодат. Уни ҳар ким ўзи учун ўзи амалга оширмоғи лозим. Бировнинг ўрнига бошқаси қилиб бера олмайди. Шу боис ота-онангиз учун рўза тутиб беришингиз жоиз бўлмайди. Ота-онангизнинг ҳолатларига қаралади. Рўза тутишга қодир бўлсалар, ўзлари тутадилар. Агар қодир бўлмасалар ва қодир бўлишларидан мутлақо умид бўлмаса, тутмаган ҳар бир кунлари учун фидя берадилар.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg