ХАР БИРИМИЗНИ ОРЗУЙИМИЗ РАЙЁН ДАРВОЗАСИДАН КИРИШ.

8-04-2022, 16:13 admin Мақолалар 403

ХАР БИРИМИЗНИ ОРЗУЙИМИЗ РАЙЁН ДАРВОЗАСИДАН КИРИШ.
Бисмиллаҳир рохманир рахийм.
Аллох таоло айтади: бандаларига" хар бир қилган яхши аммалларимизни ўзингиз учун, Рамазон ойида тутган рўзангиз мен учундир, шу сабабли буни савобини сир тутаман яъни, савобини ўзим бераман" деган.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига нихоятда карамлидир. У бандаларнинг амалларини кўплигига қараб жаннат билан тақдирлайди.
Ҳамманинг ўзига яраша турли яхши аммаллари бор, шу амаллари жаннатга киришига имтиёз қилиб бериларкан.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундан марҳамат қиладилар :" Жаннатда"Райён" деб номланувчи дарвоза бор. Киёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. ( Киёматда) " Рузадорлар қаерда? " деб нидо қилади. Бас (рўзадорлар) ўринларидан туришади . (Дарвозадан) улардан бошқа хеч ким кирмайди. "Барчалари кириб бўлгач дарвоза беркитилади"
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
"Райён" дегани маъноси: " Чанқоқликни қондириш" маъносини билдиради. Дунёда биз ихлос билан рўза тутсак, рўзани хурматласак, барча салбий амаллардан сақлансак, яъни биз рўзамиз деб фақат ейиш-ичишдан сақлансагу, кимларнидир камситиб, устидан кулсак, ғийбат қилсак, рўза ойида мен савоб учун камбағалларга эҳсон бердим деб, берган озгина эҳсонимизни хар жойда айтиб мақтаниб юрсак, бу қилган ишларимиз қилган барча яхши аммалларимизни йўққа чиқаради. Бундан инсонлар Аллоҳ наздидан қолади. Азизларим " Райён" дарвозаси ҳар биримизга илоҳим насиб этсин.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай мархамат қиладилар: " Бу ойнинг аввали рахмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан нажотдир"
Рўзаларимизни буткул ихлос билан тутайлик. Жаннатнинг саккиз дарвозасидан киришликни Аллоҳ таоло бизга насиб айласин. Жаннатда узундан узоқ соялар , тилло сочувчи нурлар, дарёлар бор. Унинг тупроғи мушк ва заъфарондан , тошлари ёқут ва маржондандир. Аллоҳ таоло бундай мархамат қилади: " Хамда ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар"
( Муҳаммад сураси, 6-оят.)
Биз рамазон ойида турибмиз : Жаннат эшиклари очилган, шайтонлар кишанланган бундай амалларимиз сарҳисоб бўладиган, яхши аммалларга имконятли ойни шунчаки ўтқазиб юбормайлик азизларим.
Биз муборак ой , дуолар ижобат буладиган, гунохлар кечириладиган, мақомимиз, даражаларимиз, кўтариладиган, чексиз савоблар ёзиладиган, файзу баракасини чеки йўқ , мўминни хурсанд қиладиган, мағфират ойи бу моҳи Рамазон ойидир. Бу ойда Куръон нозил бўлган ой, яна минг ойдан афзал бўлган " Кадр" кечаси борлигидир.
Аллоҳимни бизга буюрган барча фарзларини, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг суннатларини мукаммал бажариб: рўзаларимизни ихлос билан тутиб , нафсимизни поклаб, хулқимизни гўзаллаштириб, нафақат Райён дарвозасидан , балким жаннатнинг барча дарвозаларидан чақирилиш ҳар бир мўмин мусулмонларга шулар қаторида бизга ҳам насиб этсин илохим.

"Дустлик" МФЙ отинойиси: Нафасова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш