Ҳижратми ёки ғурбат?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳижрат ҳақидаги ғаразли чақириқларга қулоқ солган одам шариат белгилаб қўйган қуйидаги кўрсатмалардан мосуво бўлади:.1. Эркак киши турмуш қурган бўлса, ўз оиласини ташлаб кетади ва оила олдидаги ҳаққини адо этиши амримаҳол бўлиб қолади. Оқибатда оиласи танг аҳволда қолиб кетади.Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар) ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало, уларга насиҳат қилинг, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этинг, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) уринг. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир" (34-оят).
Оятда эркак кишининг аёл устидаги раҳбарлик масъулияти икки сабабга асослангани баён қилинган. Биринчиси, эркак киши хилқат жиҳатдан чидамли, оила бошлиғи бўлишдек масъулиятни кўтаришга қодир экани. Чунки эркаклар куч-қувват, сабр қила олиш, ҳар бир ишда шошмасдан мулоҳаза юритиш ва бошқа қобилиятлари билан устундир. Иккинчиси, оилада эркаклар ўз молларидан нафақа сифатида сарф қилишлари, зарур бўлган барча молиявий харажатларни ўз зиммаларига олишлари. Яъни, хотиннинг еб-ичиш, кийиниш ва бошпанага бўлган эҳтиёжини эркак киши қондириши лозимлиги назарда тутилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қилганлар:"Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганингиздир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман".
(Имом Термизий ривояти)
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов