
Яраштирув тадбирида имом-хатиб А.Умаров жамиятимизда оиланинг ўрни ва роли, оилада эр-хотин муносабатлари, оилада фарзанд тарбияси тўғрисида ўз фикрларни билдириб ўтди. Шунингдек, имом-хатиб оиладаги ўзаро жанжал оқибатида ички низо келиб чиқиши, ва бунинг оқибатида оилаларнинг таназзулга юз тутиши, натижада ушбу ҳолат жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисида бир қатор мисоллар келтириб ўтди. Бундан ташқари имом-хатиб ислом динида оиланинг муқаддаслиги бу борада диний уламолар ва олимларнинг қарашларига таяниб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асарида оила, эр ва хотин борасида муаллифнинг бир қатор мулоҳазалари батафсил тушунтирилиб, ушбу оиланинг ички низоси бартарф этилди ва яраштирилди.