Усталар ва иш берувчилар муомаласидаги нозик жиҳатлар

6-03-2017, 14:18 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 632

Уста қиладиган ишининг сифатига, иш берувчи эса керакли ашёлар, иш шароити ва иш ҳақи учун жавоб бериши лозим. Қайси бир томон ғирромлик қилса ҳам, иш бузилади, ҳар иккала тараф учун бош оғриғи кўпаяди. Атрофга қаранг, қанчалаб усталар бажариб бўлган ишларига иш ҳақи олишолмай юришибди, неча неча кишиларни усталар алдаб кетишган. Ҳаммаси ҳам ўзини ҳақ деб, нариги тарафни ноҳақ деб гапиришади. Нима бўлганида ҳам, ғирромлик қилган тарафдан барака қочади. У то ўзи алдаганларни топиб, рози қилмагунича, ҳаловат, ҳузур деган яхшиликлардан узоқда бўлади.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло: “Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан аҳд бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб, пулини еган одамнинг ва одам ишлатиб, ҳақини бермаган одамнинг,” деди”, деб огоҳлантирдилар”.
Бу каби жанжаллар шунчалик кўпки, ҳатто қўшни давлатларга бориб ишлаганлар ҳам ҳақларини ололмай, қайтиб келишяпти.
Биз суҳбатлашаётган мавзудаги низолар келиб чиқмаслиги учун тавсия этилаётган қуръоний кўрсатманинг моҳияти қисқача мана бундан иборат: уста ва иш берувчи ўртада бўладиган иш жараёни ва унга белгиланадиган иш ҳақи тўғрисида бир холис, одил гувоҳ ҳузурида келишиб олишади; ўша одил инсон шартномани бир неча нусха қоғозга ёзиб, томонларга беради. Ундан кейин иккала тараф иш кўламини ҳар уч кун ёки бир ҳафтада аниқ ўлчаб ё чамалаб кўришгач, бажарилган иш ҳақи тўланиб, ҳисоб китоб икки нусхада ёзилиб кетилаверади. Бу ёзма ахборот иш берувчига ҳам, устага ҳам қулайлик ва аниқлик келтиришидан ташқари, ҳар иккаласини ҳушёрликка чорлаб туради. Жами иш ҳажми тугаб, иш ҳақи тўлиқ тўланиб бўлгач, икки томон бир бири билан розилашади ва ўша одил гувоҳ иштирокида ёзилган қоғозга яна керакли ёзувларни киритишиб, имзо қўйишади.
Қариялардан эшитиб юрадиганимиз: “Яхши ёдида сақлашдан ёмон ёзув яхши” ҳикмати ҳам бежиз айтилмаган. Чунки Ислом таълимоти мустаҳкам имонли аждодларимиз қон қонига сингиб кетган. Улар “Мардикор устанинг ҳақини унинг пешона тери қотмасдан беринг”, деган қоидага амал қилишган. Ислом арконларини, тартиб интизомни қаттиқ ушласак, ўзаро муомалотларимизда ҳеч қачон совуқлик бўлмайди, ҳаловат билан яшаб, ёруғ юз, комил имон билан ўтамиз бу дунёдан!
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш