Ҳаж улуғ ибодатдир

21-12-2016, 12:21 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 2 107

Ҳаж улуғ ибодатдир

Яратган Роббимиз биз инсонларга кўп неъматлар ато этган, санаб саноғига ета олмаймиз, эвазига ўзига ибодатда бўлишни буюрган. Муқаддас динимиздаги энг буюк ибодатлардан бири умрда бир мартабайтуллоҳни зиёрат қилиш, ҳаж қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:”Қодир бўлганлар умрида бир марта ҳаж қилишлари фарздир” деб марҳамат қилади. Демак, ҳар бир ҳажни бажаришга, йўл машаққатига қодир бўлган ва бориб келгунича оиласи муҳтожлик сезмайдиган бой кишига ҳаж ибодатини адо этиш Аллоҳ таолонинг буйруғи экан.
Баъзида ўзича билимли-ю лекин диний илмлардан хабари камроқ бўлган кишиларнинг: “Фалон пул сарфлаб ҳажга боргандан кўра ўша пулни ярмини атрофида яшаётган баъзи эҳтиёжмандларга берса ёки кўчани асфалт қилса, кўпчиликка фойдаси тегадиган ишларни қилса савоби кўпроқ бўларди” дейишлари қулоғимизга чалинади. Тўғри бу ишларни ҳам савоби кўп, лекин шариатимизда ҳажга бориш бекорга буюрилмаган, ҳажга бориб келган киши иймони жўшиб, келгусида кўп хайрли ишларни қилади. Мусулмон киши дунёни иши учун охиратини, охиратини деб дунёсини эсидан чиқармаслиги шарт.
Икрима ибни Аббосдан ривоят қилинади: “Бир кишининг хурмо дарахти бор эди. Унинг шохи камбағал, бола-чақаси кўп кишининг ҳовлисига эгилган эди. Эгаси хурмо олиш учун дарахтга чиқса, кўпинча, мева камбағалнинг ҳовлисига тўкилар, қўшнининг болалари хурмодан олишар эди.У эса, дарахтдан тушиб, ҳатто болаларнинг оғзидан хурмони чиқариб тортиб оларди. Камбағал киши бу ҳолни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. У зот: “Сен боравер” дедилар. Кейин хурмо эгасини чақиртириб:”Шохи фалончининг ҳовлисига эгилиб турган хурмонгни жаннатда сенга бир хурмо берилиши эвазига менга берасанми?” дедилар. Шунда у:”Мени хурмоларим кўп, лекин ўшандай кўп мева солиб мени қувонтирадигани йўқ” деди. Ибни Даҳдоҳ исмли бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини эшитиб турган эди, у: ”Ё Росулаллоҳ, агар мен шу хурмони сотиб олиб, сизга берсам, айтган нарсангизни менга берасизми? ”деб сўради. Узот:”Ҳа” дедилар. Ибни Даҳдоҳ бориб хурмо эгасини топди, у билан савдолашди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам бермаганини айтиб, “Агар қирқта хурмо дарахтини пулини берсанг бераман” деб туриб олди. Бир оз сукут сақлаб турди ва “Сенга қирқта хурмо дарахтини пулини бераман, розимисан?” деди. Хурмо эгаси:”Агар рост айтаётган бўлсанг гувоҳларни олдида айт” деди. Ибни Даҳдоҳ гувоҳларни олдида айтди, пулини тўлади ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:”Хурмо энди сизники” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ҳалиги камбағалга ҳадя қилдилар.
Бу воқеадаги хурмозори бор киши жаннатга кириш ва ундаги хурмога эга бўла олмади, унинг қандай улуғ мукофот эканлигини тушуниб етган Ибни Даҳдоҳ унинг хурмосини қиммат бўлса ҳам сотиб олиб, жаннат ва ундаги хурмога яраша амални бажариб қўйди.
Ҳаждек буюк ибодатнинг савоби бизга ҳозир кўринмасада, охиратда улкан мукофот қилиб берилади. Буни қандай улуғ мукофотлигини билган одам ҳажга боради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида:”Қабул бўлган ҳажнинг мукофоти - жаннатдир” деганлар. Саҳобаи киромлар:”Эй Аллоҳнинг росули, ҳажни қабул бўлганлигини қаердан биламиз?! ” деб сўрасалар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :”Ҳажга бориб келган киши келганидан кейин олдинги гуноҳ ишларини такрорламаса, яхши томонга ўзгарса ҳажи қабул бўлганининг белгисидир ” дедилар.
Азизлар! Шу йил ҳам вилоятимиздан юз киши, Республикамиздан беш мингдан зиёд киши муборак ҳаж сафарига жўнаб кетишди. Аллоҳ таоло шу отахону-онахонларимизни сафарларини бехатар қилсин, қиладиган ҳажларини қабул қилсин, сиҳат-саломатликда аҳли оиласига қайтишларини насиб этсин!

Хатирчи туман бош имом хатиби Б.Ҳакимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш