"Сохта салафийлар".

22-12-2021, 11:48 admin Мақолалар 484

"Сохта салафийлар".
“Салафийлик” ибораси “ аждодлар”, “ аввал яшаб ўтганлар” маъносини англатади. Пайғамбаримиз соллалоҳи алайҳи вассаллам замонлари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Илк мусулмонларни “Салафи солиҳ” яъни “ Солиҳ аждодлар” деб юритилган. Бироқ сўнги вақтларда “Салафи солиҳларга эргашиш” шиори остида “соҳта салафийлар” пайдо бўла бошлади. Булар : “Ҳиздут –таҳрир ал-исломий “ яъни “ ҳизбчилар” , “Барлавийлар”, “Ироқ ва Шом Ислом давлати” яъни “ИШИД” , “Жиҳодчилар”, “Нурчилар”, “Таблиғчилар”, “Туркистон ислом ҳаракати” , “Акрамийлар” каби аксарияти салафий-жиҳодий йўналишидаги террористик қуролли гуруҳлардир. Соҳта салафийларнинг ғоялари: Қуръон ва суннатга ёзилган қоидаларни сўзма-сўз тушуниб кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар. Ҳаким Самарқандий шундай ёзганлар : “Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас , чунки Қуръонда кўп ўринларга оятларнинг зоҳири бошқа маънони , ботини бошқа маънони англатади. Аллоҳдан қўрқинг . Қуръонни фақат ўз райингиздан келиб чиқиб шарҳламанг” . Фикҳий мазҳабларни инкор қилиб , мазҳабсизликни тарғиб қиладилар. Ислом дини дунё бўйлаб тарқалгач турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар . Жамиятда диний ҳукмларни ўргатадиган олимлар етишиб чиқди. Шулардан тўрта буюк олим Имом Абу Ҳанифа , Имом Молик , Имом Шофъий ва Имом Аҳмадлар бугунги кунда мавжуд бўлган тўрта масҳабга асос солганлар. Такфир (куфрда айблаш) масаласини илгари сурадилар. Пайғамбаримиз соллалоҳи алайҳи вассаллам : “Уч нарса имоннинг аслидандир. Ла илаҳа иллалоҳ , деган кимсага тегмаслик , уни гуноҳи туфайли кофир демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз” –деб марҳамат қилганлар. Соҳта салафийлар мусулмонларни кабира (катта) гуноҳ сабабли ҳам диндан чиқишини эълон қилмоқдалар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам Қомусий олим Абу Жаъфар Таҳовий ал Ҳанафий ҳам ўз асарларида : “ Қибла аҳилларининг биронтасини гуноҳи сабабли, модомики ҳалол санамас экан уни кофирга чиқармаймиз” –деб ёзганлар.Қуръон тиловатини ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб биладилар Зеро Қуръони Каримда мусулмонлар ўз аждодларини, дунёдан ўтган яқинларини хотирлаб, ҳақларига мағфират сўраб дуода бўладиган уммат дея таърифланган . Расулуллоҳ алайҳиссалом : “Ким қабристонга кириб “Фотиҳа”, “Иҳлос”, ва “Такасур” сураларини ўқиса ва савобини қабрда ётган мўмин-мўминаларга бағишласа , улар Аллоҳ ҳузурида унга шафоатчи бўладилар” - деганлар . Тирикларнинг дуо ва садақаларида майитлар учун фойда бор. Қабрларни зиёрат қилишни ширк амаллардан санашади. Бу тоифалар ўз даврида Мадинада саҳобалар , қабрларини бузиш билан кифояланиб қолмай, Муҳаммад Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассалламнинг қабрларини вайрон қилишга уринишгача етиб боришган. Ҳанафий мазҳабида қабрларни зиёрат қилиш Ислом динида мандуб (мустаҳаб) амал ҳисобланиб , уни ўзига хос одоблари бордир. Қабрларни зиёрат қилиш ўтганларни хотирлаш орқали қалблар юмшайди , кўзлар ёшланади. Дунёни ўткинчи эканлигини ҳис қилиб гуноҳлардан тийиламиз.


Навоий шаҳар "Олтинводий" мфй отинойиси Сувонова Ш.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш