Муқаддассан, мўтабар аёл!
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку, кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
(З. Мўминова)
Бугунги кунда аёлни жамиятда тутган ўрни беқиёсдир. Аёл тадбиркор, аёл шифокор, аёл фермер, аёл ўқитувчи, аёл муҳандис. Шу билан биргаликда оила бекаси, вафодор ёр, оқила келин, меҳрибон қиз. Уни меҳнати-ю, заҳматини таърифлашга сўз ва қалам ожиздир.
Айниқса, соғлом ва баркамол фарзандларни тарбиялаб, вояга етказиб, жамият учун, юртимиз, мустақил Ўзбекистонимиз учун керакли инсон қилиб, элга қўшиш таҳсинга лойиқдир. Бунинг ортида уйқусиз тунлар, машаққатли меҳнатлар ётадики, бу- юзадаги ажинлар, сочдаги оқлар, тинимсиз қилинган заҳматлар самарасидир.
Шоир Толиб Йўлдош таърифлаганидек:
Кичикларни катта қилгунча,
Кичик бўлиб қолар экансан.
Дарё бўлсанг оққан ҳайқириб,
Кечик бўлиб қолар экансан.
Онанинг муқаддаслиги шундаки, унинг меҳри беқиёс, меҳнати беминнат. Унинг шунча чеккан заҳматлари эвазига Аллоҳдан фақат фарзандлари соғлом, бахтли –саодатли, тинч ва хотиржам бўлишини, юрти тинч, осмони мусаффо бўлишини тилайди. Унга бундан ортиқ ҳеч нарса керак эмас.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳалайҳи басаллам: “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб бекорга айтмаганлар. Мўмина оналарга Аллоҳ икки дунё саодатини ато этсин.
Навбаҳор тумани “Чорвоқгузар” маҳалласи отинойиси: С. Жумаева