"Оммавий маданият" деган ибора остида биз тасаввуримизга сиғдиролмайдиган кўплаб ахлоқий бузуқлик ғоялари мавжуд. Айни пайтда кенг тарқалган ахлоқсизликни "маданият" деб аталиши, минг йиллик қадрият ва анъаналарни беписандлик билан "эскилик сарқити" дейилиши ёшларнинг тарбиясига жиддий ҳавф солмоқда. Табиийки, "оммавий маданият" деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, керак бўлса, унинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзинининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди.
Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Айниқса, таълим муассасалрида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз жуда муҳим. Ота-оналар фарзандларини кўча-куйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, гўзал хулқ эгаси бўлишга чақиришсин. Оила-тарбия маскани ҳисобланади. Фарзандларнинг келажакда қайси тоифадаги кишиларга ўхшаб қолиши ҳақида жаноб Расулуллоҳдан (с.а.в.) ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган:
"Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яхудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир" (Имом Бухорий ривояти).
Диний ва дунёвий илмда қанчадан-қанча улуғ зотларни дунёга етиштириб берган юртнинг бугунги кундаги айрим фарзандлари диний билими етишмагани сабабли, ўзлари билмаган ҳолда оммавий маданият ва шу каби турли нарсалар таъсирида юқорида зикр қилинган иймонсиз ва динсиз жамиятларга аста-секин тақлид қилиб боришяпти. Бу эса фарзанд билан ота-она муносабати, эр-хотин муносабати, маҳрам-номаҳрам, муносабати, ўқитувчи ва ўқувчи муносабати, катта ва кичик муносабати каби ҳаётимизнинг барча муҳим жабҳаларида ўзининг салбий таъсирини кўрсатяпти. Бу муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли динимизни яхши ўрганиб, унга амал қилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Мен сизларга икки (улуғ) нарсани қолдирдим. Уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч қачон адашмайсиз. (Бу икки нарса) Аллоҳнинг китоби ва пайғамбарнинг суннатидир". (Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Муваттода ривоят қилган).
Ҳозирги даврда ғарб юртлари биздан ҳалоллик, поклик инсоф каби гўзал ахлоқларни олиб тараққий этиб кетишди. Бизга эса оммавий маданият таъсирида уларнинг авратни очиш ва беҳаёлик каби иллатлари кириб келяпти. Бундан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу нарса тараққиётимизга салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Аёл-қизларниг мактаб ва институтларга қоматларини кўрсатиб, очиқ-сочиқ ва тор кийим кийиб келиши ўқув жараёнига катта таъсир қилади. Бундай кийинишнинг салбий оқибатларидан баъзиларини айтиб ўтсам, айрим ҳолатларда ёш қизларнинг ҳали вояга етар-етмас бокиралигини йўқотиши, ҳомиладор бўлиб қолиши, турли фаҳш ишларига мубтало бўлишига ҳам сабаб бўляпти. Булардан бошқа биз билган ва билмаган, жамият ва якка шахс учун хатарли бўлган салбий оқибатлари ҳам бор. Бирма-бир санаб ўтишга эҳтиёж йўқлиги сабабли бу ерда келтириб ўтмадим. Ундан ташқари ҳеч бир ҳақиқий мусулмон ўғлони ўзининг қизи, опа-синглиси ёки аёли ҳақида бошқа эркакларнинг турли ҳаёлларга боришини, уларни завқланиб томоша қилишини ёки уларнинг қоматлари йигитлар ўртасида муҳокама бўлишини истамайди, ҳамияти ҳам унга йўл қўймайди, албатта.
Азиз ўқувчим! Юқорида айтилган фикрларимдан ҳулоса қиладиган бўлсам, шу азиз ватанимизнинг мустақиллиги абадий бўлиб, келажакда ҳам дунё тан олган ал-Бухорий, ал-Беруний, ал-Фарғонийларни бизнинг авлодлардан чиқишини истардим. Биз бунга ҳақлимиз. Бизнинг томиримизда буюк олимларнинг, мутафаккирларнинг, кўплаб зиёлиларниг қони оқаётгани барчага ойдек равшандир.
“Учқора” МФЙ отинойиси Умарова Ойжамол