"Дард бергувчи Роббим"

10-03-2022, 17:36 admin Мақолалар 252

"Дард бергувчи Роббим"
Ҳар замон қўлимиздир, оёғимиздир, бошимиздир оғриб туради.Шунда:"Аллоҳ суйган бандасига дард беради"деган ҳадис ёдимга тушиб "Алҳамдулиллаҳ "деб таҳлил айтаман.Бир гуноҳим ўчирилди деб кўнглим таскин топади.Ахир тикан ҳам бесабаб кирмайдику.Кўпчилик мана шундай вақтда дардни берган Роббига юзланиб, истиғфор айтиб, Аллоҳга илтижо қилиб, ўзига шифо, офият сўраш ўрнига нолиб, Аллоҳга исён қиладиган сўзларни айтишади: "Кимга нима ёмонлик қилдим","Нима айбим бор эй, Аллоҳ "деб. Гўёки ҳеч бир гуноҳ қилишмагандек.Шундай вақтларда инсон ўзига савол беришлиги:"Нима гуноҳ қилдим?" ва ортига бир назар солишлиги ,қилган ишларини таҳлил қилишлиги керак.Ўғирлик қилмагандирсиз, зино қилмагандирсиз, судхўрлик қилмагандирсиз, порахўрлик қилмагандирсиз, лекин, биз кўзимиз билан қарашимиз керак бўлмаган қанчадан-қанча нарсаларга, номаҳрамларга, уларнинг очиқ -сочиқ аврат жойларига билиб-билмасдан назар солишлигимиз ҳам гуноҳдир. Бунда бизга шундай дейилди:"...бир марта кўзингиз тушса, астағфируллоҳ деб, тезда кўзингиз нигоҳини ўгиринг, қайтиб қараманг".Қўлимиз билан ўғирлик қилмадимку деймиз, лекин дўкон, бозор расталаридан эгасидан сўрамасдан егулик еб кўришлигимиз, маракаларда,тўйларда дастурхондан хонадон соҳибининг ижозатисиз ширинликлардан олиб чўнтагимизга солишлигимиз ҳам гуноҳдир.Тилимиз биланку энди қанчадан-қанча гуноҳлар қиламиз, қанчадан-қанча яқинларимизни дилини хира қиламиз, қанчадан-қанча инсонларни ғийбат қилиб, ёмон отлик қиламиз.Мана шуларни бариси биздан хушёр бўлишлигимизни талаб қилади. Ўз ўрнида "Дардни бергувчи ҳам Аллоҳ, шифо бергувчи ҳам Аллоҳ "деб англаган ҳар бир инсон чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ажру мукофотига сазовор бўлади.
Бугун бошимиз ,ё оёғимиз, ё қўлимиздир оғриб турибди.Лекин, шу билан бирга ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз, ўз оёғимиз билан юриб турибмиз, ўз қулоғимиз билан эшитиб турибмиз, Алҳамдулиллаҳ.
Аллоҳ барча дардмандларга ўз фазли билан шифо ато этсин!

Навбаҳор тумани"Тошрабод"мфй отинойиси Наргиза Қувондиқова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш