Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир.

5-02-2022, 14:49 admin Мақолалар 528

Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир.
Садақа балони қайтарар, тавба гуноҳни ....
Донолар бисотидан.
Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:
«Таҳорат қиласану, исроф қиласан.
Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
Садақа берасану, миннат қиласан
Кўзингни оч! Солиҳ амалларнингни тешик халтага солма»
Баъзан ҳаммамизда ҳам савоб халтамизда тешик бордай туюлади ( Аллоҳ таоло ўзи асрасин..) Чунки, ҳар биримизда ҳам юқорида зикр этилган қусурлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учраб қоладида.. Бу ўткинчи дунёда ҳарчанд ҳаракат қилмайлик, бир хато-камчилик содир бўлиб қолади. "Беайб- парвардигор" деб ўзимизни овутиб қўямиз яна...
Ҳолбуки, Аллоҳ таоло биз учун катта имконият яратиб қўйибди.
ㅤㅤㅤБало даф бўлиши учун садақани, гуноҳларни ювиш учун тавбани каффорат қилиб қўйибди.
Туркларда бир яхши одат бор экан , қаранг:
- " Новвойхонага кирдим. Мендан олдинда бир одам бор эди. Шу пайт бир аёл кириб, askıda ekmek борми, деб сўради.
Сотувчи йўқ, дея жавоб берди. Аёл ортга қайтиб кетаётганди, уни тўхтатдим. "Нечта нон керак", - дегунимча олдимдаги одам тўртта нонга пул тўлаб, қўлига тутказворди.
Мендан ўзиб кетди, лекин уни Аллоҳ учун яхши кўриб, ҳаққига дуо қилдим. Навбатим келганида иккита нон олиб, 50 лира тўладим. Қайтими askıda ekmek учун қолсин, деб чиқиб кетдим..."
Askıda ekmek - усмонли замонидан қолган анъана, яъни одамлар новвойга битта нон олиб, иккитасига пул беришаркан. Қолган иккинчиси эса эҳтиёжмандларга бериларкан
Зўр одат .. тўғрими? Шу одатни биздаям жорий қилса бўладими? Албатта бўлади. Бир ўзбек фильми бўларди. Новвой отахондан бир бева аёлнинг ўғли нон олатуриб, "дафтарингизга ёзиб қўяр экансиз, ойим нафақани олиб берарканлар"- дейди .Хўп, болажоним - дейди отахон. Дафтарни олиб ёзган бўлади. "Ҳали қарз дафтарингиз ҳам борми, қани кўрайлик" - дейди бир дўсти. Дафтарни олиб қараса, дафтар бўм- бўш,ҳеч нарса ёзилмаган. Бундай қалби тоза инсонларнинг услубиям ўзига хос. Шундай одамлар бор бўлгани учун ҳам аллоҳ таоло юртимизни бало қазолардан асраб турибди, балки.
Айни вақтда жамиятимизда хайр- эҳсон қилувчилар жуда кўп. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бойликка ружу қўйганлар, ўзи каби бойларга ўзини сахий кўрсатиб, дабдабали тўйлар, зиёфатлар уюштириб, камбағалларни назар- писанд қилмайдиганлар, уларга ёрдамлашишни ўзига эп кўрмайдиганлар ҳам оз эмас.Ризқ бергувчи Аллоҳ таоло банданинг амалига қарар экан. Фаришталар айтишаркан, " Эй Роббим, бу банданг берган ризқингдан эҳсон қилди, бунинг ризқини кўпайтиргин, мана бу бандангни ризқини эса камайтиргин" - дейишаркан.
Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил, чунки садақа:
- Аллоҳни ғазабини ўчиради;
- касалликка даво бўлади;
-мол- мулкингни поклайди;
-Қиёмат куни сенга соя бўлади;
-вафотингдан кейин ҳам ажр- савобингни кўпайтириб туради.
Шу ўринда бир пайтлар ўқиганим бир бўлган воқеа ёдимга тушади. Бир зиёли инсон оғир дардга мубтало бўлиб , врачлар унга чет элда операция қилдириш кераклиги ,шундаям таваккал қилиши, омон қолиши Аллоҳ таолонинг марҳаматига боғлиқлигини айтишади.Чет элда унга бориб ҳар эҳтимолга қарши уйдагилар билан хайрлашиб келишни айтишади. Бемор киши уйига қайтади.
"Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим."
Шу хаёлда кетаётганда кўзи қассобхона ёнидаги ахлат челакдан қассоблар шилиб ташлаган суякларни олиб , сумкасига солаётган кампирга кўзи тушади. Кампир берилган саволга " Невараларим неча кундирки оч, гўшт сотиб олиб едиришга кучим етмагач, ҳеч бўлмаса гўштни ҳидини сезишсин деб, суякларни оляпман" - дейди. Зиёли инсоннинг кўзлари ёшга тўлади.Бориб қассобга кампирни кўрсатади. " Шу кишига ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан 2 кг гўшт берасан" - деб бир йиллик гўшт ҳақини олдиндан тўлайди. Шунда кампир йиғлаб дуо қилади. " Илоҳим ҳеч қачон дард кўрмагин. Умринг узун бўлсин, болам!! "
Бемор зиёли уйига бориб бўлган воқеани қизига айтиб беради. Шунда қизи ҳам йиғлаб дуо қилади." Эй Роббим, дадам бир муштипар кампирга ёрдам берибди, сен дадамга ёрдам бергин" деб.
Зиёли инсон оиласи билан хайрлашиб чет элга кетади. Бориб операция учун таҳлил топширади. Таҳлил натижаларини кўрган шифокор ҳайрон бўлади. "Қаерда , қандай даволандингиз? Ахир соппа соғсизку?"
Зиёлининг кўзларидан ёш қуйилади. " Мени икки муштипар муслиманинг Яратганга қилган муножоти даволади."- деб бор гапни айтиб беради.
Мана, азизлар, садақа радди бало эканлиги шу воқеада аниқ исботини топиб турибди.
Шундай экан, озми ,кўпми, хайр- эҳсон қилишдан тўхтамайлик, зеро, қилган эҳсонларимиз ўзимиз ва оиламиз учун гуноҳларга каффорат, дардларимизга шифо бўлгай!!
Яратган эгам ҳамиша ҳаммангизга ўзи мададкор бўлсин илоҳим!!!


Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш