" Залолат эшиги" (давоми..)
Хаворижлар кўтарган биринчи масалада далил қилиб келтирган оятлари ўзларига қарши далил бўлди.Чунки оятдан амал иймонни бир жузъи деган маъно чиқмаслигини Аҳли Сунна келтирди.
Жаннатга кириш тасдиқ ( иймон) ва амалга боғлиқ бўлиши - шаръий муътабар иймонни ( тасдиқни) жаннатга киргизувчи эканлигини нафий ( бекор) қилмайди.Балки жаннатга кириш иймон ва амални самараси бўлишини ҳам тақозо қилади.Яъни, бир нарса зоти ва сифоти эьтиборидан икки ёки кўп ишни меваси бўлиши мумкин:
Худди хурмо мевасига ўхшаш!
Ақл ва назар эгаларини наздида хурмо меваси ўзи хурмо дарахтига мансуб бўлсада, ранги жиҳатидан ойга ва ширинлиги жиҳатидан қуёшга мансуб.
Шунингдек биз айтамизки:
Жаннатга киришликнинг ўзи - иймон ҳисобланувчи тасдиқнинг самарасидир ва охират қийинчиликларидан халос бўлиш амалнинг мевасидир.Бас азобларсиз ( қийинчиликлардан холи) жаннатга кириш иймон билан яна амалнинг самарасидир.
Ва Аллоҳ таоло оятларида бандаларига камоли меҳрибонлигидан мана шундай холис ( азобларсиз) жаннатга киришларига қизиқтирди.
Энди ваҳҳобийлар ўз раъйлари билан оятни далил қилдиларки ,уларни бу фикрларига муориз ( қарши) оятлар жуда кўп.
Улардан:
وعد الله المؤمنين والمؤمنات جنات تجرى من تحتها الأنهار خالدين فيها و مساكن طيبة في جنات عدن ..
( التوبة 72)
" Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остиларидан анҳорлар оқиб турувчи , абадий яшаладиган жаннат боғларидаги оромбахш масканларни ваьда қилган"
( Тавба 72)
Жаннатга кириш ва бошқа кароматлар ( сийловлар) - қалбий тасдиқ бўлган иймоннинг самарасидир.
Чунки Қуръон нозил бўлган тилда иймон - бу қалбий тасдиқдир.
Бу хусусдаги оятлар:
قالت الأعراب آمنا قل لم تؤمنوا و لكن قولوا أسلمنا و لما يدخل الإيمان في قلوبكم
( الحجرات 14)
"Аъробийлар " иймон келтирдик" дейишди. ( Эй Муҳаммад уларга) айтинг: " Сизлар иймон келтирганингиз йўқ , лекин " бўйсундик" денглар, ҳали иймон қалбларингизга кирганича йўқ"
( Ҳужурот 14)
من كفر بالله من بعد إيمانه إلا من أكره و قلبه مطمئن بالإيمان
( النحل 106)
"Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса- қалби иймон билан ором топганда мажбурланганлар бундан мустасно - ким кўксини куфрга очса , уларга Аллоҳдан ғазаб ва улкан азоб бордир "
( Наҳл 106)
Бу оятлар яна муътабар иймонни ўрни қалб эканлигига далолат қилади.Агарда инсонни амали иймонни бир бўлаги бўлганида, бу амални ўрни ҳам қалб бўлиши лозим. Ва бу ботилдир ( мумкин эмас).
" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят имоми Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz