Қайтар дунё.

3-03-2022, 21:58 admin Мақолалар 286

Қайтар дунё.

Ҳожар хола ҳассага суяниб, зўрға юриб келиб, ҳовлида турган краватга ўтирди. Ичкаридан келини Боғдагулни овози баралла эшитилди."- Ман санлар учун қўлим косов, сочим супурги, тинимим йўқ, Қачон бу ҳовлини иши тугаркин-а. Дугоналарим қатори “Гап”, “Гаштак”ка бориш манга насиб қилмади” дея бор овози билан, додлаб боласига гарпирди.
“Ҳар кун шу аҳвол” Ҳожар хола пичирлаб қўйди ва ёшлиги эсига тушиб қилмишларидан пушаймон бўлди...
Ҳожар хола ҳам келинлик даврида қайнонаси Жумагул аяни кўп хафа қиларди. Ёлғиз ўғил, ёлғиз келинни жабру-стамларига бардош бериб “жоним болам оғирроқ бўлинг, пастроқ гапиринг-а, қўшнилар эшитиб қолмасин” дея хуноб бўларди.
Жумагул ая туғма ногирон, бир оёғи озгина оқсаб юрарди. Шундоқ бўлса ҳам, елиб-югириб келини Ҳожарга уй ишларига ёрдам берарди.
Ҳожар келин бир куни бехосдан “чўлоқ” деб Жумагул аяни ранжитди. “Нима қилай болам Аллоҳ мени шундоқ яратган бўлса” деб кўзлари жиққа ёшга тўларди Жумагул ая. Невараларини бағрига босиб ўзини овутарди.Мана Ҳожар хола ҳам кунлар ўтиб, қарилик даврига етиб келди. Ҳожар хола оёқ оғриғи туфайли оёғини ерга зўрға қўядиган бўлди.Буни ҳаёт дейдилар, мана энди келинини дашномларини эшитиб кўзлари жиққа ёшга тўлди. “Умримни сўнги йилларида қайнонамга қилган жабр-ситамларни, қариган чоғимда ўзим ҳам кўряпман, Эссиз қайтар дунё деганлари шу эканда”. Ҳожар холани лаблари қимирлаб “Қайтар дунё-қайтар дунё” дея бош силкитиб ўз хонасига кириб кетди.
Олия Норова “Ванғози”МФЙ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш