САБОҚ

12-02-2020, 09:38 admin Мақолалар 598

Болалик йилларимда мактабдан келиб чой ичмоқчи бўлганимда онам устини ёпиб - ўраб қўйган нонларни энг чиройлисини танлаб ердим. Чети кўйган ёки юзи ялтираб чиқмаган нонларни эса ўраб қўйилган нонларнинг остига тиқиб - бекитиб қўяр эдим.
Мени кузатиб турган онажоним бир куни:
- Қизим мен сени анчадан бери кузатаман, бу нима қилганинг? дедилар жаҳллари чиқиб.
- Бу оби-оташ бўлган нонларни ким ейди? Мен:
- Опамлар, дедим. Шунда раҳматлик онажоним чети куйган нонни дастурхонга қуйиб мени ёнларига ўтқиздиларда:
- Бу нон отангни пешона тери билан, мени меҳнатим билан тайёр бўлди. Сен буни қадрламайсанми? Нега сен ўзинг ейишни истамаган нонни опамлар есин деяпсан? Ким ўзига раво кўрмаганини бошқаларга ҳам раво кўрмаслиги керак. Ахир буни Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар-ку, - дедилар. Шунда мен Пайғамбар алайҳиссалом кимлиги ҳақида сўрадим. Муштипарим менга Аллоҳни ва унинг бандаси, расули Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танитиб, менга бир воқеани сўзлаб бердилар. Онамнинг болалик даврлари уруш йилларига тўғри келган экан. Эркаклар урушга кетганлиги сабабли, улар бажариши лозим бўлган ишларнинг барчасини ёш - яланг қорни нонга тўймаган болалар ва аёллар бажаришган экан.
Шундай кунларнинг бирида, - дейди онам,
- Колхоз далаларида айни пахта чопиғи пайти, Мубина хола ёш боласини орқасига боғлаб олиб, куннинг иссиғида чопиқ қилар, боласи Эсанжон тинимсиз нон-нон деб йиғлаб харҳаша қиларди, ўша нон қаёқда дейсан қизалоғим? Нонни топиб келадиган болаларнинг оталари эса, урушда! Мубина холанинг ушбу ҳолати уч кун давом этди. Боланинг мурғак овози ҳамма аёлларнинг раҳмини келтирар, аммо ҳеч ким унга бир парча нонни топиб беролмас эди. Тўртинчи куни чопиқ даласида Мубина хола кўринмадилар. Бақироқ – баджахл бригадиримиз ҳам йўқ эди.
Тушликдан сўнг Мубина хола ва бригадр орқама – олдин келишди. Айтишларича, кечги пайтда очликнинг аёвсиз заҳмига ортиқ бардош бера олмай, шишиб ўлиб қолган Эсанжонни улар ерга топшириб келишган. Колхоздаги ишлар тўхтаб қолмаслиги учун эса бошқа аёлларга бу ҳақида яъни боланинг ўлими ҳақида хабар қилинмаган экан. Волидамнинг ушбу бўлган воқеаларни сўзлаб берганларидан сўнг, мен бошқалар меҳнатини қадрлашни, Аллоҳ таолонинг ҳар бир неъматларига шукр қилишни ва инсоният учун айни керак бўладиган сабр қилиш сабоғини олдим.
Ўша – ўша онамнинг ҳикоялари, берган ўгитларининг самарасидан ўзимда бор неъматлар учун шукр қилишни, йўқ бўлганида сабр қилишни, бошқалар дарди билан яшаб, имкон қадар кўмак – ёрдам кўрсатишни, ўзимга раво кўрганни эса бошқаларга ҳам илинишни сингдириб олган эдим. Ўша кундан токи бугунга қадар эришган барча ютуқларимда эса волидаи муҳтарамамни ҳиссалари катта ва у киши сабаб деб ўйлайман.
Шу ўринда Аллоҳ таолодан ота – оналаримиз гўдаклигимизда бизни қандай эъзозлаб, раҳм – шавқат кўрсатиб, парвариш қилган бўлсалар бизнинг ота – онамизга ҳам худди шундай муомала қилишини, вафот топганларини фирдавс – жаннатлари билан сийлаб, ҳасталарига Ўзининг шифои комилларидан ато этиб, умрларини узун қилишларини сўраймиз.
Қадрли онажоним – волидам, меҳрибоним, Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Амин...


Навоий вилоят Навбаҳор туман бош отинойиси С.Хушматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш