Ҳизбут-таҳрирнинг даъволарига раддия.
Ҳизбут таҳрир вакилларининг яна бир бузуқ эътиқод ва қарашларидан бири қабр азобининг инкор қилинишидир. Ҳизб ўз аъзоларига қабр азобига эътиқод қилишни ҳаром қилган. Уларнинг назарида ким бу эътиқодни қилса, гуноҳкор бўлади.
Мазкур қараш “Ҳизбут таҳрир”нинг энг хатарли хатоларидан биридир. Агар билиб туриб қилинган иш бўлса, Ислом ақидасини бузиш учун қилинган маккорона ҳаракатдир. Агар билмасдан қилинган бўлса, Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби ҳукмига биноан фосиқликдир.
Аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги барча мусулмонлар қабр азобининг ҳақлигига иймон келтирадилар. Бу ҳақиқат ақоид китобларимизнинг барчасида алоҳида таъкидланган. Машҳур ҳанафий олим имом Таҳовийнинг китобига ёзилган шарҳни Муҳаммад Анвар Бадахшоний қилган талхисида бу масала бўйича шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумлардан келган хабарлар асосида қабр азобига, ким шунга лойиқ бўлса, ва ундан Мункар-Накирнинг Роббисидан, динидан ва набийсидан сўроқ қилишига иймон келтирамиз. Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ва Оли Фиръавнни ёмон азоб ўрабди. У дўзахдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат) соати қоим бўлган куни: “Оли Фиръавнни ашаддий азобга киритинглар”, дейилур” (Ғофир сураси 45-46 оятлар).
Бир куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб: “Албатта, бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Улардан бири сийдикдан тоза бўлишга эътибор бермас эди. Бошқаси эса, чақимчилик қилиб юрар эди”, -дедиларда бир хурмонинг ҳўл шохини олиб келиб, иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Кишилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?” - дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шоядки, булар қуригунча икковларидан азоб енгиллатилса”, дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бирини Мункар, бошқасини Накир, дейилади», деганлар. (Термизий ривоят қилган).
Хулоса шулки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг савол қилиши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади».
"Зарафшон" жоме масжиди имом хатиби Комилжон Шодмонов.