" Залолат эшиги" (давоми)

16-02-2022, 10:38 admin Мақолалар 281

" Залолат эшиги" (давоми)

وقوع المناظرة بين أهل السنة و الخوارج الوهابية عبر التأريخ معلوم.
Аҳли Сунна билан Хавориж Ваҳҳобийлар ўртасида бўлган мунозаралар тарих асносида маълум.
Машҳур тарихчи ва фақиҳ Аҳмад Жавдат Пошо ўзини " Тарих" асарида ҳикоя қиладики:
"Усмоний давлати 1218- ҳижрий йилда мударрисларнинг катталаридан бўлган Одам афандини ваҳҳобийлар билан мунозара қилиш учун юборади.У зот билан Ибн Абдулазизни ўртасида, одамлар иштирокида , чодирда, қисқа мунозара бўлиб ўтади"
Лекин бу мунозарани тафсилоти мустақил рисола ҳолида кенг тарқалмади.
Аммо Усмоний олим Ализода Муҳаммад ва ваҳҳобийлар ўртасида бўлган иккинчи мунозара рисола қилинди ва ўзини бобида ягона ва эътиборли бўлди.
Шориҳ Атоуллоҳ бу мунозарани аҳамияти ҳақида қисқача дейди:

"Ализода Муҳаммад ўша вақтда Маккада қози эдилар.Хаворижлар уламоларини юборди ва Макка уламолари иштирокида йиғин ташкил этилди.Ализода Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ бу баҳсда уларнинг бузуқ шубҳаларига жавоб бериб, ўтмайдиган сўзларининг фасодларини баён қилиб берди.
Кейин шу жавобларни Абдулазизга ёзма равишда юборди.Лекин у ҳақни қабул қилишдан юз ўгирди ва ўзининг эски залолатида қолди.
( Яьни уларга раддия қилинди, лекин улар қабул қилмади.Ҳақни қабул қилиш уларни одати эмас.)

Ўзларининг манбаъларида яна бир мунозара бўлганига далолат бор: Ғолиб - Абдулазиздан уламоларини мунозарага юборишини сўрайди.
Ва Амир Ғолиб - Ҳанафий,Моликий, Шофеъий мазҳабидаги уламоларни жамлаб , уларга Шайх Абдулмалик Ҳанафийни бошлиқ қилади ва бир қанча мунозаралар бўлади.

Ваҳҳобийлар учта савол сўрайди:

1.ما قولكم فيمن دعا نبيا أو وليا أو غيرهم من الصالحين ؟

Набийдан , Валийдан ёки Солиҳ кишидан дуо қилиб сўраган киши ҳақида нима дейсизлар ?

2.من قال لا إله إلا الله محمد رسول الله ولم يصل ولم يزك هل يكون مؤمنا ؟
Биров калима келтирсаю , намоз ўқимаса, закот бермаса муъмин бўладими?

3. هل يجوز البناء على القبور ؟

Қабрлар устига бино қурса бўладими ?
Бу саволларга Ваҳҳобийлар ҳам жавоб берди.
Ва муаллиф Ализода Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ ҳам бу саволларга ақлий ва нақлий далиллар ва равшан ҳужжатлар билан жавоб бердилар.
( Давоми бор)

"Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имоми Т. Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш