" Залолат эшиги" (давоми)

3-02-2022, 23:23 admin Мақолалар 224

" Залолат эшиги" (давоми)

Пайғамбар алайҳис-саломни ҳужраи - муборакларидаги бебаҳо, табаррук нарсаларни олиб, кейин Макка ва Мадина қозиларини ҳайдаб чиқардилар.
Ва мана шу йилда Маккаликлар ва ҳожилардан иборат бир жамоа Миср ва Шомга бордилар ,
و أخبروا بما وقع لهم من الوهابية من كثرة القتل و النهب
ва Ваҳҳобийлар тарафидан уларга бўлаётган қатл ва талон-тарожни кўплиги ҳақида хабар бердилар.
Кейин дорус- салтанатга Султони- муаззамдан буларни ёмонликларидан ёрдам сўраб бордилар.
Султон Маҳмуд ( Усмоний Султон) роҳимаҳуллоҳ бу ишда Мисрдаги вазири Муҳаммад Али Пошога ваҳҳобийларни йўқ қилишга амр қилди.Шундан сўнг уларни устига қўшин ҳозирланди.Ва Султонни фармони билан ўғли Тусун Пошони бу қўшинга амир қилди. Қўшин амирини ёнига уламолардан Шайх Маҳдий ва Саййид Аҳмад Тохтовий ( " Дурр-ул-мухтор" га ҳошия ёзган зот) лар қўшилдилар.
Бу қўшин Ваҳҳобийлар билан уруш қилиб , ҳатто уларни Харамайн ( Макка ва Мадина) дан қувиб чиқдилар.Кейин (1220 ҳ) Мисрлик қўшинлар, қочиб кетган ваҳҳобийларни ўз диёрларида йўқ қилиш учун юборилди ва илдизи билан суғуриб ташланди.
Вақтики Мисрлик аскарлар Мадинаи-мунавварани , Жидда , Маккани озод қилгани хабари Мисрга етиб келганда Муҳаммад Али Пошо Қоҳирани беш кун безашга буюрди ва Ҳазрати Султонга бу фатҳни хушхабари юборилди.Бу кун Истанбулда диққатга сазовор кун бўлди.
1229- йилда Муҳаммад Али Пошо Макка амири Ғолиб ва уни авлодларини тутдида , Мисрга жўнатди ва унинг ўрнига Маккага Яҳё ибн Сурурни волий қилди.Султонни амрига мувофиқки , унда шундай ёзилган эди:
" Менга маълум бўлдики - сизни пешвоингиз , Макканинг собиқ амири Ғолиб ибн Мусоид амирликни ҳукмларига хилоф йўл тутган.Бунга қўшимча тамаъгирлик ва ҳаракатсизлик қилган.Яна уни хос сувратдаги энг айбли иши - Хаворижлар ( ваҳҳобийлар) га қарши тура олмаган."
( خروج الوهابية على الخلافة العثمانية) китобидан.

Тарих кўрсатиб турибдики, мусулмон эрлар бу офатга қарши қаттиқ курашганлар. ( Аллоҳ ҳаммаларини раҳматига олсин) . Хаворижларни дафь қилганларидан хурсанд бўлган халқ , байрам қилиб, хурсандчилик қилганлар.
Тарихдан ибрат олсак - бузғунчи, фосид йўлларга кўнгил бермасдан, ҳазар қилиб, ўзимизни сақлашимиз лозимлиги аниқ бўлиб бормоқда.

" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш