" Залолат эшиги" (давоми..)

30-12-2021, 11:30 admin Мақолалар 312

" Залолат эшиги" (давоми..)

Аҳли Сунна билан Хавориж Ваҳҳобийлар ўртасида бўлиб ўтган мунозаралар тарихлар оша маълум.
Ваҳҳобийликнинг таъсисчиси Ибн Абдулваҳҳоб Наждий 1143- ҳижрий йилларда юзага чиқди.
Ва унинг иши 1150- йилдан кейин кенг тарқалди.
У Наждда Ислом динида янги ақидаларни ёя бошлади.
Баъзи амирлар ҳам унга ёрдамчи бўлиб , ўз аҳолисини Ибн Абдулваҳҳобга эргашишга тарғиб қилди.
Ҳатто оз фурсат ўтиб , жуда кўп халойиқ унга эргашиб кетди.

Тарихчи, Фақиҳ машҳур Аҳмад Жавдат Пошо ўзини " Тарих" китобида айтадиларки:
"Ваҳҳобийлик сиёсий ҳаракатининг тезлик билан кенг тарқалиб кетишига бир неча сабаблар бор:
1- Сабаб. Усмоний давлатининг бу Ваҳҳобийлар тоифасига қарши урушни кечиктирганлиги.
(Чунки у ерлар давлати Усмониянинг тасарруфида эди.Четдан қувват олган , қўзғолон қилган , бузуқ ҳаракатга давлат ўзи вақтида чора кўрмаганлиги.)
Яъни, Ислом уламолари уларни танқид қилиб , жуда кўп китоблар ёздилар.Бу китобларда Ибн Абдулваҳҳобнинг асоссиз даъво ва фикрларига раддиялар жуда етарли ва бисёр эди.

"و لكن كل هذه المساعى الحميدة للأسف لم تمنع إنتشار حركة الوهابية"
Лекин афсуски , бу ҳамма мақтовли , тиришиб қилинган ҳаракатлар Ваҳҳобийлик ҳаракатининг тарқалишини тўхтата олмади."

Усмоний давлатидаги Қози аскарлар ва маслаҳат аҳллари Фатво уйида Султон Салим 3- нинг амри билан бу янги Хаворижларни ғалаёнларини таҳқиқ қилиш учун йиғилдилар.
Қози аскар ( қозиларни раиси лавозими ) Шамсуддин Афанди бу йиғилишда :
Тезда катта қўшин ҳозирлаб, бу бадбахтларни бостириш кераклигини айтди:
Аммо мажлис аҳли бу зотни фикрига мувофиқ келмасдан , балки энг катта уламоларидан бири шайх Одам деган зотни Ваҳҳобийлар билан илмий баҳс қилиш учун юбориш лозимлигига келишиб олдилар.

Аммо иш шу даражага етиб боргандики , бундай илмий баҳс қилиш беҳуда уриниб кўриш эди.
Илмий баҳсни фойдаси бўларди , агарда у олтмиш йил олдин бўлганида...
Энди аҳвол қўрқинчли ҳолатга етганида тил ва қалам кифоя қилмасди.
Яна қурол ва куч ишлатиш ҳам лозим эди, токи бу қонли қўзғолонлар бостирилиб ,тинчлик ва салоҳият ( тўғрилик) ҳосил бўлсин .

2. Яна бир сабаб Ибн Абдалваҳҳобга эргашганларнинг мижози , хулқ - атвори ҳам фосид эди.
У ердаги инсонларни мижозига бировларни молини енгил қўлга киритиш , тортиб олиш ёқимли эди.
Бу иш ҳам уларни ҳаракатини ривожлантирувчи асосий сабаб бўлди.Енгил мол қўлга кириши сабаб, уларни даъватлари одамларни ўртасида кенг тарқалди.

( Яъни бир мусулмонни кофирга чиқариб, уни ўлдириб, молу мулкига эгалик қиларди.Шариатга амалсиз ҳолда.)

"Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш