" Залолат эшиги" (давоми..)

27-01-2022, 13:08 admin Мақолалар 243

" Залолат эшиги" (давоми..)

Макка амири Аҳмад ибн Саид уламоларни имтиҳонидан кейин ваҳҳобийларни куфрий йўлда эканлигини билиб, уларни ҳаж қилишга Маккага киргизмади.

Кейин ундан амирлик кетиб , укаси Сурур ибн Мусоид амир бўлди.
Бу амирни даврида ҳам улар ҳажга изн сўраб яна вакилларини юборди.
Амир уларга бир шарт билан яъни ажамлардан олинадиган тўлов ва яна юзта чопқир от берсалар изн беришини айтди.
Хаворижларга бу миқдордаги нарсани бериш оғир ботди.

Кейин бу амир ўтиб , ҳижрий 1205- йилда Макка амирлиги укаси Ғолибни қўлига ўтди.
У вақтда амирлар Турк Султони Салим 3-га ноиб эди.
Бу амирдан ҳам ҳажга киришга изн сўради ва изн берилмади.
( Чунки, уларни эътиқоди куфрий эътиқодлигини Уламолар имтиҳон қилгандилар.Ва биз биламизеи, кофирлар Маккага киритилмайди.)

Шунда улар 1205- йилда Маккага бостириб кириш билан таҳдид қилиб, катта қўшин ҳам ҳозирланди.
Бу ҳолатлар 1205 йилдан 1213 - йилгача шундай давом этиб, бу ўртада ўн бештадан кўп воқеалар ( тўқнашув) бўлиб ўтди.

( Қизиғи шундаеи, Ваҳҳобийларни қон тўкканлари ўзларини тарих манбаларида ҳам мавжуд.Айтиладики:. " Бу санада мусулмонлар кофирлар билан ғазот қилди".)
و في سنة 1218 ه دخلوا مكة و صاروا يستتيبون الناس و يجددون لهم الإسلام على زعمهم.
Хуллас, Ваҳҳобийлар ҳижрий 1218- йилда Маккага кирдилар.Ва одамларни тавба қилишга чақириб , ўзларини гумонларича одамларга Исломни янгилаб берган бўлдилар.
Пайғамбар ва Солиҳлар билан тавассул қилиш каби мусулмонлар эътиқод қилиб келган ишни қилса , бу ширк деб мань қилдилар.
Ва авлиёларни қабрлари устига қилинган қуббаларни буздилар.

Маккадан сўнг амир Ғолибни излаб Жиддага қараб юрдилар.
Бир неча кун Жиддани қамал қилиб, ола олмадилар ва шарққа қараб юрдилар.
Ғолиб Маккага қайтди.
Уруш 1220- йил зул- қаъда ойигача давом этди.Ва бу ойда Ваҳҳобийлар билан давлат ўртасида сулҳ имзоланди.Макка аҳли жуда қаттиқ танглик ва ҳамма алоқалар узилиб, қамалда қолганликлари сабабли.

Шавконий айтади:
Хаворижлар раиси Маккага эгалик қилганидан сўнг Ғолиб унга тобеь бўлиб, ноиб ҳукмида буйруғини бажара бошлади.
1221- йили Хаворижлар Расулуллоҳ алайҳис-саломни ҳужраларидаги ҳамма қимматбаҳо нарсаларни олдилар.У нарсалар пулга чақиб бўлмайдиган , тенгсиз табаррук нарсалар эди.
( Улар табаррук нарсаларни ҳам тан олмасдилар.)
( Давоми бор)

"Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш