"Нодонликнинг жабри".

7-02-2022, 19:33 admin Мақолалар 308

"Нодонликнинг жабри".
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзларининг" видолашув хажи" да қуйидаги насиҳатларни барча мўмин ва мўминаларга қарата айтдилар: "Эй, одамлар! Қонингиз, молингиз ва обрў-эътиборингиз бир-бирингизга харомдир!" Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ушбу муборак насихатларидан мусулмоннинг қонини тўкиш, молини ноҳақ ўзлаштириб олиш ва обрўсини тўкиш ҳаром экани маълум бўлади. Афсуски, ҳозирги кунда бу муборак насихатдан, ҳадисдан бехабар баъзи шахслар Аллоҳдан қўрқмасдан бировни алдаб, молига эга бўлмоқдалар. Ҳадис: "Эй одамлар! Гапларимга қулоқ солинг ва тушунинг! Биласизки, ҳар бир мусулмон мусулмонга биродардир. Мусулмонлар ўзаро биродардирлар. Шундай экан, кишига биродари чин кўнглидан рози бўлмагунча, унинг моли ҳалол бўлмайди"Бир қанча ояти карима ва хадиси шарифларда мусулмон мусулмонга биродар ва ака-ука экани баён қилинган. Агар биз ушбу илоҳий кўрсатмани яхши тушуниб етсак ва амал қилсак, ўртамизда ҳар ҳил зиддият, кўнгилсиз ходисалар ва бир-бирининг молини алдов йўллар билан ейши бўлмас эди. Яқинда Гулнора исмли дугонамнинг Нодир исмли ўғлининг бошига мусибат тушди. Йиллар давомида меҳнат қилиб, мол боқиб ўзи емай, ичмай, киймай пул тўплаб машина олиш ниятида салонга борди. Салон олдида уни мен тадбиркорман. Фирмам бор, пулингни менга бер, мен сенга счётимдан салонга номингга пул тушуриб бераман, навбатсиз машина олишга ҳам эга бўласан деб Нодирнинг ишончига кириб унинг қўлидаги пулларини олиб қўйди. Нодир бу фирибгарнинг сўзларига ишониб пулларини беради. 3-4 ва 1-2 ҳафта ўтса ҳам салонга унинг номига пул тушмайди."Тадбиркор фирмачи" еру-осмонда йўқ. Пулни олиб йўқолган. Нодир асабдан, сиқилишдан касал бўлиб, қон босими кўтарилиб бир томони ишламай қолди.Бир йигит ва унинг оила аъзолари товламачи,фирибгар, ўғрининг касофатидан қийланиб қолди. Ўғри йигит эса товламачилик қилиб, ўзини мол-дунёсини кўпайтиришга эришмоқда.Киши топаётган молини ҳалол-ҳаромдан эканига парво қилмаса, унинг оқибати ачинарли бўлади. Бу ҳақида хадиси шарифда шундай дейилган:
"Ким мол-дунёни қаердан топаётганига парво қилмаса, Аллоҳ таоло ҳам у кишини дўзахнинг қайси эшигидан киргизишга парво қилмайди" ( Имом Дайламий ривоятлари)
Дарҳақиқат, ҳар биримиз бир кун келиб Аллоҳнинг ҳузурига қилган амалларимиздан сўроққа тутилишимизни эсимиздан чиқармасдан, бу қисқа умримиз давомида кўплаб хайрли ишлар қилиб олишимиз керак, товламачи йигитнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, болалари ҳам шу ҳаром йўл билан топилган пулдан еб-ичиб, кийиб юрибдилар. Уларнинг ҳам бу ўғриликка хиссалари бор. Гуноҳда ўғилларидан қолишмайди!.
Барча бандаларга, ўғри ва товламачиларнинг ота-онаси ва аҳли аёлига, ўғриларга Аллоҳ инсоф берсин. Бу ёмон иллатдан тезроқ товба қилиб, қайтсинлар. Қиёматнинг азоби оғирдир. Соддадил йигит-қизларимизга айтар сўзим: Ҳаммага ҳам ишонавермангиз. Нодирнинг бошига тушган фалокат сизнинг бошингизга тушмасин. Гулнора ва ўғли Нодирга Аллоҳ сабр берсин.

Қизилтепа тумани " Оқмачит" МФЙ отинойиси Р. Ражабова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш