Тижорат ҳам ибодатдир.

13-04-2021, 16:33 admin Мақолалар 514

Тижорат ҳам ибодатдир.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало, Аллоҳ субҳаноллоҳу ва таоллога ҳамд, икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в)га кўпдан-кўп дуруду саломлар бўлсин.
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, мўмин ва мусулмонлар.
Динимиз одамлар ўртасидаги турли туман муносабат ва муомалаларга ҳамиша адолат, инсоф ва ҳалоллик бўлишини талаб этади. Шулардан бири савдо сотиқдир.
Савдо-сотиқ инсонлар ўртасида фақат ўзаро мол айри бошлаш эмас, балки кишилар ахлоқини акс эттирувчи кўзгу ҳамдир. Савдода кишиларнинг тўғри сўзлиги, ваъдага вафодорлиги, омонатга содиқлиги каби кўплаб ахлоқий фазилатлар намоён бўлади.
Абу Саид худрий (р.а)дан ривоят қилинган хадисда Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Ростгўй омонатдор тижоратчи пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадирлар”. (Имом Термизий ривояти). Хадиси шарифда айтилганидек, улуғ зотлар билан бир сафда туриш, ҳақиқатдан, олий даража хисобланади. Чунки бундай сифатларга эга тижоратчи савдода алдамчилик ва хиёнатга йўл қўймайди. Агар у яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса бу дунёда хасрат чекади. Охиратда шарманда бўлади.
Савдогар шариат кўрсатмасига биноан йўл тутса, унинг тижорати ибодат саналади ва баракали бўлади.
Шунингдек , бозорда ўзининг нордон анорини сотиш юзига ширин анорни кесиб, “кўргазмага” қўйиш, сигирини бир икки кун соғмасдан, елинини шишириб бозорга олиб чиқиши, махсулотни намлаш эвазига оғирлаштириш, савдогар билан харидор ўртасига тушиб гўё яхши махсулот олиб бераман деб сотувчи билан тил бириктириб, яроқсиз молни харидорга алдов йўли билан сотиб улуш олиш каби ишлар халол эмас.
Абу Хурайра (р.а)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Бир-бирингизга хасад қилмангиз, сунъий равишда молнинг нархини оширмангиз, терс ўгирилиб кетмангиз, ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устига савдо қилмангиз. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро дўст-биродар бўлингиз. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир: у биродарига зулм қилмайди, алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда! Расулуллоҳ(с.а.в) шундай деб, уч марта кўксиларига ишора қилдилар.
Мусулмоннинг қони, моли ва обрў - номуси бошқа мусулмон учун ҳаромдир.


Кармана тумани “Дўстлик”мфй отинойиси: Г.Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш