"Ғийбат-гуноҳдир".

7-02-2022, 19:27 admin Мақолалар 348

"Ғийбат-гуноҳдир".

Қўшнимиз Комила она жуда яхши аёл, баъзида невараларини етаклаб меҳмонга келадилар.Суҳбатлашиб ўтирамиз, ҳар бир гапларини ўйлаб гапирадиган беозор онахон билан мириқиб ўтирасан киши. Невараларининг ўқиши, фарзандларнинг ишлари ҳақида гапириб берадилар. Мустақилликнинг шарофати билан тинч юртимизда яшаётганликларига ҳар замонда шукрона келтирадилар... Одатий суҳбатимиз тугаб келинлар кечки овқатни сузишганда, "Борадиган жойлари" борлигини айтиб онахон уйларига кетдилар.Озгинадан кейин келинларининг баланд овозда боласига бақиргани эшитилди. Дарвозадан шошиб чиқиб қарасам онахоннинг келинлари боласини урушиб, асаблари таранг эди. Бувингга ўхшаб "ғийбатчи" бўласанми, минг марта айтаман, осилиб юрмагин этакларига деб, болани қўпол сўзлар билан уришарди. Комила онанинг овозларини эшитмадим, келинларини гап-сўзларини эшитмаган бўлсинларда илохим деб кўнглимдан ўтказдим.Кайфиятсиз дастурхон бошида ўтирибману, онахон ҳақида ўйладим шунақа жаҳлдор келинни бирор марта ёмон демаган эканлар, шундай фаришта аёлни бекор хафа қилдида келинлари.Эрталаб туриб қўшнининг келинини ишга боришини кутдим, дарвозадан чиқиб келишидан,-келинжон, беш сония вақтизни олсам майлими?- дедим. -Майли, холажон лаббай?-Сиз ҳам менинг қизим қаторидасиз, муомалангиз ҳам қўшниларга яхши, ҳамширасиз ҳаммага ёрдамиз тегади(Аввал ютуғларини айтдим). Кеча қайнонангиз бизникида эдилар. Роса сизни пазандалигизни мақтадилар, саранжом келиним, жуда чаққон дедилар... Лекин, мен болангизга айтган гапларизни бехосдан эшитдим, бекор ундай гапирдиз.Беозор онани юрагини оғритиб, сизнинг қайнонангиз нафақат сизни балким ҳеч бир инсонни ғийбат қилмайдиган андишали инсонлар, дедим. Келинчакнинг юзи қизориб, кўзи ёшланди.-Раҳмат сизга,ёшлик қилдим, шайтоннинг гапига кирдим шекилли деб, йўлига давом этди.
Неча кунлардан кейин онахон яна уйга келдилар, келинларининг меҳрибонлигини, чаққонлигини тўлиб-тошиб мақтадилар, шу вақтда келинлари иссиқ нон кўтариб кириб келди.-Ойижон, овқат тайёр, сизни кутяпмиз деди. Онахон,-хўп қизим, деб дарров ўринларидан туриб, хайрлашиб кетдилар. Ҳозирги кунда, Комила онанинг келинларидек, "ёшлик қилиб"дилозорлик қиладиган, рўзғорининг кам-кўстини дарров ота-онага олиб чопадиган келинчакларимизга, сабр ҳақида, ғийбат ҳақида, ҳадислар, оятлар билан тушунча беришимиз керак. Ўшанда ёшларимиз ғийбатнинг катта гуноҳ эканлигини англайдилар.
Атоъ ибн Аби Рабоҳдан: “Ғийбат қилиб қўйган кишининг тавбаси қандай бўлади” дея сўрашди. “Дўстингнинг олдига борасан ва: “Сени ғийбат қилдим, сенга зулмқилдим, ёмонлик қилдим, истасанг, мендан ҳаққингни ол, истасанг кечир” дейсан, дедилар.
Ҳасан Басрийга бир киши: “Фалончи сизни ғийбат қилди” дебди. Шунда Хасан Басрий ғийбат қилган кишига бир лаган хурмо жўнатибдилар ва : “Эшитдимки, менга савоб амалларингиздан ҳадя қилибсиз. Узр, менга қилган бу яхшилигингизнинг эвазини тўла адо қила олмадим, мукофотимни қабул этгайсиз” дебдилар.
Мана шу тарзда йўл тутиш мақбулроқ. Демак, имкони бўлса, ғийбат қилинган мазлумдан кечирим сўраш лозим...
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 148-оятида шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магар, мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». Қалбида тақвоси, виждонида ҳассослик бўлмаган одам ҳар қандай ёмон сўзни осонгина ошкора қилади, атрофга ёяди. Ёмон гапни ошкор қилиш икки одамнинг бир-бирини сўкишидан, ёмонлашидан ва ғийбат-бўҳтон қилишидан бошланади. Сўнгра, аста-секин катталашиб, жамиятни ҳалокат жари ёқасига олиб келади.
Ҳужурот сурасининг 12-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир».Демак, ғийбат қилиш биродарининг гўштини ейиш билан баробар экан...Ғийбат ва ғийбатчи ҳақида давра суҳбатларимизда, йиғинларда ёшларимизга юқоридаги каби кўплаб ҳадис ва оятларни изоҳлаб айтишимиз мумкин.
отинойи Норова Олия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш