" Залолат эшиги" (давоми)
Аллоҳ таоло бандасини фойдали ишларга буюриб, ҳамда уни залолатга етаклаб, хор қиладиган гуноҳ амаллардан қайтарди.
Бу маънини Расулуллоҳ алайҳис-салом комил ҳолда таълим бердилар.
Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:
عن انس بن مالك رضى الله عنه قال:
نهانا كبراؤنا من أصحاب رسول الله قال: " لا تسبوا امراءكم ولا تغشوهم ولا تبغضوهم واتقوا الله "
"Расулуллоҳ алайҳис-саломнинг саҳобаларидан бўлган улуғларимиз бизни " Амирларингизни сўкманглар! -- уларни алдаманглар, фириб берманглар ва уларни ёмон кўрманглар ва Аллоҳдан қўрқинглар !" деб қайтарганлар.
Султонни ҳақорат қиладиганлар ва одамларни орасида Султонни айбларини ёйиб, уни ёмонлайдиган ва нафратлантирадиган сўзларни халққа тарқатадиган кимсалар - Аллоҳ азза ва жалла хор қилиши учун мўлжалга нишон бўлади.
Чунки бундай бузғунчи ишлари ва сўзлари билан Подшоҳни пастга уриб, хор тутадиган бўлса, буни зараридан одамлар исёнкор бўлиб, гуноҳ йўлини тутадилар.
و يكون هذا سبب شر فيهينه الله عز وجل
Шунда бу каби кимса ёмонликка сабабчи бўлади ва бу қилган иши сабаб Аллоҳ таоло уни хор қилади.
Бу ибораларни ўқиётганларга ва бу маънилар етиб бораётганларга тавсия шулки:
Ишбошиларга таъна қилиш ва уларни сўкишдан тилларини тийсинлар!
Ва уларни ҳақига салоҳият, ҳидоят ва офиятга дуо қилишга ҳарис бўлсинлар.
Шундай қилсак , фасод ва залолатни эшиги ёпилади.Улуғларни йўлини тутсак фойда топамиз,хорликдан ўзимизни сақлаб қоламиз.
Ишбошиларимизни, Уламоларимизни ҳақларига дуойи - хайрда бўлиш ҳаммамизга насиб қилсин.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz