СУКУТ САҚЛАШ ВА УНИНГ ФОЙДАЛАРИ

26-05-2020, 13:47 admin Мақолалар 733

Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росуллуллоҳ соллаллоҳу анҳудан шуни ўргандим: “Балоғатга етган киши етим эмас, кун бўйи сукут сақлаб, жимгина ўтириш тўғри иш эмас”. Ҳаттоки бу ҳадисни шарҳлаб айтадилар: “Жоҳилият замонида ибодат саналган нарсалардан бири сукут сақлаш эди. Динимиз бундан қайтариб, кишиларга хайрли сўзни айтиш ва зикр қилишни буюрди”. (Ал-Хаттобий. Маолимус сунан 3/294).
Ақлли бир йигит бор экан. Илм олишга жуда ҳам иштиёқи баланд экан. Шу иштиёқи натижасида кўпгина билимларни ўрганибди.
Йигит шу билан бирга жуда ҳам одобли экан. Кўплаб илм мажлисларида қатнашар, аммо бўлар –бўлмас гапларни умуман гапирмас экан. Қаерда, қачон гапиришни яхши билар экан.
Яна бир куни отаси билан бир мажлисда қатнашибди.
Бошқалар жуда кўп гапиришибди, аммо йигит суҳбатга умуман аралашмабди.
Бу иш отасининг эътиборини тортибди. Мажлисдан чиққандан сўнг ўғлидан сўрабди:
- Ўғлим, билган нарсаларингни нега гапирмадинг?
- Қўрқдим, отажон. Билмаган нарсамни сўраб қолишса, нима дер эдим? Доноларнинг: “Гапирмай турганингда ҳеч кимнинг сен билан иши бўлмайди. Аммо гапирганингдан кейин гапингни исботлашинг керак”, деганларини эшитмаганмисиз? – деб жавоб берибди ўғил.
Гапириш яхши бўлиши мумкин, аммо сукут ундан-да устундир. Чунки кўп гапириш инсон бошига турли фалокатлар солиши мумкин. Сукут сақлаган одамга эса бундай фалокат йўқ.

Учкудуқ туман “Қизилқум” жоъме масжиди имон-хатиби хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш