“Ибодат – илмда”.

18-01-2022, 13:20 admin Мақолалар 335

“Ибодат – илмда”.
Илм ҳам боқийдир, ҳам абадий-у
Илмдан бошқаси саватдаги сув.
Илмга интилган киши энг яхши инсондир. Илмга интилмаслик унга ҳаракат қилмаслик илмдан юз ўгиришдир. Чунки илм инсонийлик тожи ҳисобланади.. Илм инсонни юксалтириб, ундан ёдгорлик қолдиради.
Билим мисоли бир жилов, у одамни барча ёмон ярамас ишлардан тийиб туради. Илм эгаси ўз тилакларини топади, орзу мақсадларига эришади. Ақл-идрок эгаларининг нафи ҳар доим кўпчиликка тегиб туради. Билимлилар элда азиз бўладилар. Ҳурмат қозонадилар. Барча мураккаб ишлар билим билан ҳал этилади. Илмли одамлар давлатнинг кўплигидан қувониб, озлигидан ранжимайди. Чунки илм шундай битмас ва туганмас хазина ва давлатки, уни тортиб ололмайди. Ҳар нарса кўпайса, қиймати тушади. Аммо илм ва одоб бундан мустасно.
Илм ҳақида Навоий ҳазратлари шундай деганлар:
“Илм ўрганмоқ –эътиқодни мустаҳкамламоқ учундир. Аммо бойлик орттириш учун эмас ”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Илм олиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир” деб марҳамат қилганлар.
Илм эгаллаш инсоний бурч, юксак масъулиятдир. Илм Аллоҳни таниш, ўзликни англаш, дунёни идрок этиш воситасидир. Шунингдек, давлат қудрати ва мамлакат тараққиёти асосида илм ётади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳо) пайғамбаримиздан ривоят қиладилар:”Ким илм олиш учун йўлга отланса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осонлаштиради”.
Яна бир ҳадисда ривоят қилинади: “Бир соат илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзадан афзалдир”.
Бу ҳадис маьноси тўғри қарамоқ лозим. Улардан ҳосил бўладиган савоб билан илм олишдан ҳосил бўлувчи савоблар қиёсланяпти.
Қудсий ҳадисда Аллоҳ марҳамат қиладиким: “Эй, одам боласи! Билгилки, саломатлик- бирликда, ихлос- тақвода, ибодат -илмда, бойлик- қаноатдадир”.
Аллоҳ кимга илм олиш бахтини муяссар этган бўлса, у киши энг бахтли, азиз инсондир. Ўрганган илмга амал қилмоқ – улуғ бахтдир. Барчани илм олишга муяссар айласин.
Навбаҳор тумани “Чорвоқгузар” МФЙ Сидиқа Жумаева.


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш