Илм

2-07-2019, 08:55 admin Мақолалар 1 153

Инсон камолотида илм эгаллаш улкан фазилатлардан бири ҳисобланади. Чунки киши илм билан шарафга эришади. Қуръони Каримда ҳеч вақт илмлик билан илмсиз баробар эмаслиги кўрсатилган. Яна бир оятда “Аллоҳдан фақат илмли кишиларгина қўрқадилар” дейилган. Қуръони Каримнинг оятлари илмга тарғиб қиладигани “Ўқи” деган хитоб бошланади ва бошқа оятлари илм олиш ва ўрганишга даъват қилади. Ҳадис китобларида мусулмон шахс учун илмнинг нақадар зарурлиги баён этилган. “Бешикдан то қабргача илм ўрган” деб илм ҳар нарсадан юқори эканлиги, ҳеч нарса ундан юқори бўла олмаслиги кўрсатилган. Демак, Ислом таълимотида билим энг олий мақсад –дунёни билиши учун зарур деб уқтирилган. Билим дунёни билиши учун зарур дуб уқтирилган. Билим дунёни билиш билан бахраманд бўлиб қолмай, шахс маънавиятини бойитишда ҳам аҳамиятлидир.
Аллоҳ таоло айтди калимасида “Билгин Аллоҳ яккаю ягонадир” деган сўзни бил деган сўз билан бошлаган. Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассалам ўз ҳадисларида “Илмга илм олмоқ йўли билан эришилгайдир. Илму ҳунарни Хитойдан бўлса ҳам ўрганинглар. Илм эгалланг! Илм сахрода дўст, ҳаёт йўлларида-таянч, ёлғиз дамларда йўлдош, бахтиёр дақиқаларда раҳбар, қайғули онларда мададкор, одамлар орасида зебу-зийнат, душманларга қарши курашда-қуролдир”-дедилар.
Қуръони Карим оятларидан бирида:”Ё Раббий, илмимни зиёда қилгайсан, деб айт!”-дейилади. Ҳадиси шарифда: “Илм олмоққа интилиш ҳар бир муслим, муслима учун қарзу-фарздир”-дейилади.
Илмларнинг фойдаси очкўзлик билан олтин-кумуш тўплаш учун билмай, балки у орқали инсон учун нарсаларга эга бўлишдир.
Шарқнинг буюк алломаси Абу Райхон Беруний халқни илм олишга чақирганлар. Беруний илмнинг буюклигини шундай таърифлаганлар: “Илмлар кўпдир, улар замон иқболи бўлиб, турли фикр ва хотиралар уларга қўшилиб борса кўпаяди. Одамларнинг илмларига рағбат қилиши, илмларни ва аҳлларни ҳурматлаш ўша иқболнинг белгисидир”.
Ўз замонасининг билимдон кишиларидан бўлган абдурахмон Жомий бутункуч-ғайратини ўз шогирди ва ёрдамчиларига билимлар беришга бағишлади. У
Илмни дилга жо қилишга тириш,
Билиб ол-да, сўнгра чин ишга кириш.

Деб ёшларга мурожаат қилишида илм эгаллашга, одоб-ахлоқ эгаси бўлишга чорлайди. Буюк саркарда Амир Темур ҳам илмни улуғлаб шундай дейди: ”Илм ва диннинг машҳур кишилари ўз маслаҳалари билан подшоҳларга ёрдам бериб келганлар. Абу Наср Фаробий, Махмуд Қошғарий, Абу Райхон Беруний, Абдурахмон Жомий, Мирзо Улуғбек, А.Навоий, Ибн Сино каби буюк одамлар ичидан етишиб чиққан барча уламою-фузалолар, олиму фозиллар, шоиру ёзувчиларнинг барчаси ўз даврининг нуфузли, ҳурматли, эътиборли кишилари даражасига мукаммал илм эгаллаш орқали эришганлар. Инсон ҳаёти учун муҳим бўлган илм ҳикматларини ўрганишда ота-боболаримизнинг фаолияти ва уларнинг ёшларга кўрсатган ғамхўрликлари беқиёсдир. Шунинг учун ҳам Абу Лайс Самарқандий ўз ҳикматларида “Эй ўғил ёшлигингда отанг илм олмоқ учун яратган шароитдан кўз юмма! Илм бир чироқдирким, сени салтанатига ҳеч бир захматсиз етказади. Эй фарзанд илм олмоқнинг фазилатлари кўпдурким, ҳаётинг фароғатда, юриш туришинг иззатда бўлур!”-деб ёшларга мурожаат этади.
Абдулла Авлонийнинг фикрича”Илм инсоннинг мадори, ҳаёти, раҳбари, неъматидир. Илм ўрганмоқ олим бўлмоқ учун мактабга кирмоқ, муаллимдан таълим олмоқ лозим!” Илм-фанда тўппа-тўғри йўл бўлмайди. Илм-фаннинг метин қояларига чарчашдан қўрқмай эмаклаб чиққан кишиларгина унинг нурли чўққиларига етиши мумкин. Илм бойлик манбаи бўлиб, ақлни мустаҳкамлайди, иззатни оширади. Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилат бўлиб, дунёнинг иззати, охиратнинг шарофати ҳисобланади. Илм кишини зеҳнини, фикрини қилич каби ўткир қилади. Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидир. Илм дарахт меваларидек ҳар шахсга озуқа бериб, маданият, инсон маърифат дунёсига озуқа олиб киради. Ёмон одамлардан бузуқ ишлардан қайтаради. Натижада, илм кишилари ҳар ерда азиз ва ҳурматли бўладилар. Кишининг ҳаётидаги ишларни ҳақиқий тўғри йўлга соладиган восита бу-илмдир. Шунинг учун ҳам халқ орасида илм орқали олий фазилатларга эга бўлган улуғликка ва орзу-истакларга эришган буюк кишилар қадрланадилар. Илм касб ва фазилатларнинг энг афзалидир. Илм корқали яхши-ёмонни таниш, ҳалол-харомнинг фарқига бориш, дўстлик ва қариндош-уруғининг фазилатларини англаш, қонун-қоидаларини тушуниш, ҳақ-ҳуқуқларини билиш мумкин.

Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш