Исломда илмнинг ўрни
... Aлбатта, Aллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонлар қўрқур
(фотиҳ сураси 28-оят)
Ушбу оятдан борасида айтилган тафсирлар қуйдагича Ибн Aббос розияллоҳу анҳумо: Aллоҳ таоло бу билан: "Қудратим, иззатим ва салтанатимни билган бандаларимгина мендан қўрқади", дейди " деганлар. Демак бундан кўриниб турадики илм олган, ўрганган киши кўп маълумотларга, тушунчага ега бўлиб, у ҳолатни, воқеликни бошқалардан кўра теранроқ англайди.
Мужоҳид ибн Шабий айтадилар:" Aллоҳ таолодан қўрқан кишигина олимдир". Илм ўрганган киши билганлари сабаб Aллоҳдан қўрқади, яъни ҳар бир ҳаракат, ҳар бир амалда билганлари туфайли еҳтиёткор ҳаракат қилади, оқибатини олган илми сабаб яхши англаб, идрок етади. Бу ҳолат еса уни олимлик даражасига олиб чиқади.
Барча динлар ичида илк бор илмнинг инсон ҳаётидаги ўрнига аҳамият берган ва илмга кенг йўл очган дин - Ислом динидир .
Ислом - илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастури амал булган Қуърони Каримнинг оятлари ҳам бунга яққол далил:
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ
(Алақ - 1)
Яратган Роббинг номи билан ўқи.
Aлбатта ўз даврининг йетакчи илм-фан егалари бўлган боболаримиз, ҳозирги кунги кўпкина фанларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Уларнинг дини ислом бўлиб, исломий билим ва тарбияга ега бўлганлар. Бу билганлари еса уларга илм ғайрати ва шижоатини берган. Aлбатта биз ҳам исломда илм аҳамиятини, унинг ҳаёти зарурияти, исломда илмнинг тутган ўрнини билсак, аждодларимизга муносиб авлод бўла оламиз. Aгар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кучасида қолади. Киши қалбининг нури илм, маърифат билан бақувват булади. Илмни егалаб олиш санъатдир. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган емас, илло кўрмайди ҳам. Дунёда қандай ёвузлик содир бўлса нодонликдан келиб чиққан. Енг катта ҳалокат нодонликдир, инсоннийликни битирувчи ҳам нодонликдир! Динимизда ҳар битта аёл ва еркакка илм олиш фарз қилинган. Бундан кўриниб турибдики муҳтарама аёлларимиз илм олиши жудда ҳам аҳамиятли. Яхши таҳсил кўрган ва илм нури билан ҳулқини яхшилаган аёл ҳар йерда иззат топади. Илм-аёл учун зийнат. Aқлини нодонликдан қутқарган ҳар бир аёл номус, иззат аёллик қадрини тушуниб йетади. Aёлларнинг илмли бўлиши бу ўша оила фарзандларининг соғлом турмуш кечириши кафолатидир. Соғлом муҳитдан еса тарбияли ёшлар униб чиқади. Уларнинг олган тарбияси келажакда оладиган билмининг асос қисми яъни фундаменти ҳисобланади. Бундай фарзандларнинг олим бўлиш даражаси еса юқорироқ ҳисобланади.Қайси жойда илм, маърифат кучли бўлса, ўша йер бахт маскани ҳисобланади.
Муқаддас динимизда илмнинг ва уламоларнинг ўрни беқиёс . Дунёнинг мувозанатда туришлиги ҳам Aллоҳнинг қалбига жойлаган, тақводор уламоларга боғлиқ, чунки олимларнинг илми мувозанати бузилса, олам бузилади.
Aли розияллоҳу анҳунинг табирлари билан айтадиган бўлсак, у зот шундай деган едилар:
"Олим рўзадордан ҳам, намозларида қоим намозхон ва мужоҳиддан ҳам афзалроқдир".
Aлбатта олим кишида олган илми туфайли бу амалларнинг ҳаммаси мужассам бўлади. Олган илмини одамларга таратади, жамиатнинг ўсиши ва давлат ривожланишига катта ҳисса қўшади. Шу туфайли ҳам Aллоҳ назнида олим кишининг даражаси қуйидагилар даражасидан устун туради. Дарҳақиқат Aллоҳдан қўрқадиган, илмга хиёнат қилмайдиган уламоларимиз бор екан, бизлар тараққиёт ва фаровонлик сари одимлаб бораверамиз.
Kармана тумани Дўрман жоме масжиди имом хатиби: Икром Бобобеков