Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида интернет ва ижтимоий тармоқлар жадаллик билан ривожланиб, инсон фаолиятининг деярли барча тормоқларига кириб улгурди. Натижада, юртимизда мавжуд барча соҳаларда интернет тармоғи имкониятларисиз ишларимиз олға юрмайдиган даражага келди. Статистик маълумотларга кўра, сўнги йилларда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 милиондан, мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар сони эса 24 милиондан ортиқни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар ҳар қандай инсонни қувонтирмасдан қолмайди, бироқ интернет фойдаланувчилар сони кўпайиши билан бир қаторда мазкур тармоқ ортидан келадиган хавф-хатарлар ҳам ортиб боради.
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сони 33 - 34 млн.дан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 94% дан кўпроғи ислом динига эътиқод қилади. 3,5% га яқин фуқаролар православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакилларини ташкил этади. Ушбу диний ташкилот ва эътиқод қилувчиларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Ҳадисларга таянадиган бўлсак, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бошқа дин вакиллари билан мулоқот қилар, уларга яхшилик қилар, улардан яхшилик кўрган бўлсалар муносиб жавоб ҳам берар, яҳудийлар ҳадяларини қабул қилардилар. Бизнинг юртимизда ҳам ҳеч шубҳасиз бошқа дин ва эътиқоддагиларга ушбу одобда муомала қилиш мақталган одат тусига кирган ҳамда амалда зоҳирдир.
Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда инсоният онгининг энг катта ютуқларидан бўлган жаҳон ахборот тармоғида ўзининг ғаразли мақсадларини амалга ошириб келаётган шахслар хам талайгина. Хусусан, улар ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини турли ижтимоий тармоқларидан фойдаланиб, диний экстремизим ва сепаратизим ҳамда ақидапараслик ғоялари билан йўғрилган материаларни тарқатиш, сақлаш ва намоиш этиш ҳамда диний экстеремистик оқимларга жалб этишга уриниб келмоқда.
2005 йилга қадар диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ўзларининг тарғиботларини “варақа” тарқатиш ва “хужра” лар ташкил этиш йўли билан амалга оширган бўлса, бугунги кунга келиб ахборат–коммуникация технологияларининг ривожланиши билан улар ҳам, ўзларининг тарғиботларини “Одноклассники.ру” “Whatsapp”, “Telegram”, айниқса “Facebook” каби бир қанча ижтимоий тармоқларида фаол олиб бормоқдалар. Бу усул аввалги хужралардан ҳам, турли варақалар тарқатишдан ҳам осонроқ ва қулай ҳамда манфаати ўзларига кўпроқдир. Чунки ҳозирги кунга келиб аҳолининг асосий қатлами интернет тармоқларидан фойдаланишади. Интернет бугунга келиб энг оммалашган тармоқ воситаси бўлиб, усиз ҳаётимизни тасаввур эта олмайдиган даражага келдик. Ҳар бир қурилма ёки истеъмол маҳсулотидан фойдаланишда унинг йўриқномасига бир назар ташлаб қўямиз, сабабки, ҳар бир маҳсулот – у дори воситаси бўладими ёки бирор бир маиший техника воситаси бўладими унда албатта фойдали томони билан бирга зарарли ёҳуд ножўя таъсири бор, деган рукни бўладики биз буларни ундан фойдаланишдан олдин билиб олсак мақсадга мувофиқ бўлади. Худди шу каби интернет тармоғидан фойдаланишда ҳам зарар кўрмаслигимиз, фақат ва фақат фойда кўришимиз учун ундан фойдаланиш одобига қатъий амал қилишимиз талаб этилади.
Интернет сайтларида ўзбек тилида тарқатилаётган турли хил диний мазмундаги аудио-видео материалларнинг талайгина қисми Ўзбекистондан ташқарида тайёрланган бўлиб, уларни тайёрлаб - тарқатаётганлар асосан шу ерда яшаган, қайсидир бир мақсадни кўзлаб, юртдан ташқарига чиқиб кетган, ҳозирга келиб эса Ислом таълимотига зид равишда, Ислом дини ниқоби остида ҳаракатланиб келаётганлар қўлидаги тирик қуролга айланиб улгуришган ҳамда ҳар бир хатти-ҳаракатларида сиёсатимизга, динимизга бўлган хусуматлари, душманликлари бордирки, ушбуларни ҳар бир кўзи очиқ инсон кўра олади. Сиёсий хуружларида кўтарилган асосий масала гўёки ҳижобга рухсат йўқ, Қуръон ўқишга рухсат йўқ, намозга рухсат йўқ, жоҳилона сиёсат, мафкурасиз давлат, куфр давлати, дея асоссиз гапларни уйдирма далиллар билан ҳанафий таълимотларига зид бўлган ёки экстремистик кайфиятдаги нохолис маълумотлардан фойдаланган ҳолатда аҳоли орасида турли зиддиятларнинг урчиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда, интернетдаги диний мазмундаги маълумотлардан фойдаланаётганда огоҳ ва сергак бўлиш, имкон қадар “uz” доменидаги сайтлардан (muslim.uz, buxoriy.uz, religions.uz ва ҳк) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу доминдаги бериб борилаётган маълумотлар расмий ҳамда ишончлилиги билан бошқаларидан фарқли ва устундир. Норасмий сайтлардан юклаб олинган экстремистик мазмунга эга аудио, видео ва электрон шаклдаги турли материалларни сақлаш, тарқатиш ҳамда олиб юриш эса жавобгарликка сабаб бўлади.
Жиноят қонунчилиги бўйича диний экстремизим, сепаратизим ва ақидапарастлик ғояларини билан бойитилган материалларни намоий этиш мақсадида сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 1-қисми билан, уларнинг хар қандай кўринишда тарқатиш мазкур модданинг 2-қисми билан, Интернет жахон ахборат тармоғидан фойдаланган ҳолда тарқатилса, ушбу модданинг 3-қисми билан оғирроқ жиноят сифатида жавобгарликка тортилади.
Давоми бор...
Кармана тумани "Аллон" МФЙ Акрамов ОрзиМурод