Оқибат

15-01-2022, 12:18 admin Мақолалар 305

Оқибат.
( Бўлган воқеа)
Оилада саккиз фарзанд эдик. Тўрт қиз ва тўрт ўғил. Катталари биз қизлар эдик. Ота- онамиз ( Аллоҳ таоло ўзи раҳматига олган бўлсин, илоҳим) тўрт қиздан кейин кўрган биринчи ўғил фарзанд ва охирги кенжа ўғил фарзандлар ёшлигида ўтиб кетишди. Биз олтовлон фарзанд камтаргина оилада катта бўлдик. Ота- онамиз ҳалол меҳнат билан бизларни катта қилиб, ўқитиб, олий маълумотли қилиб , тўртовлон қизни турмушга чиқаришди. Барчамиз масъул вазифаларда меҳнат қилдик. Афсуски, ота- онамиз ўтгач, ҳеч қанча вақт ўтмай, учинчи қиз Замира синглим ҳам ( ўқитувчи, мактабда илмий бўлим мудири бўлиб ишларди) оққон касалига чалиниб , вафот этди. Ҳаммамиз бўзлаб қолдик. Бу айниқса оиламиздаги иккинчи қиз Жамила синглимга қаттиқ таъсир қилди. Қуйида унинг хотираларини сиз билан бўлишишни лозим топдим.
"Бундан неча йиллар муқаддам , роппа роса 40 кун синглим Замираникида яшадим. Сабаби қаттиқ касалликка чалиндим. Янгича даволаш фойда бермади. Синглим табибга қаратаман деб ўзи билан олиб кетди. Табиб эса арабчани ўрганмасам бўлмаслигини айтиб , ҳам мени даволади ҳам араб тилини ўргатди. Синглим иккаламиз 40 кун табибга қатнадик. Уйга қайтгач , ибодатга шўнғирдик , мулло бобо берган вазифаларни ёзардик.
Синглимни фақатгина ўзигагина хос бўлган баъзи бир одатлари бор эди. Қайси хонада ўтирмайлик , ибодатдан бўшагач, деразани олдига бориб , билакларини баланд , баланд деразаларининг рахига қўйиб олиб , қўлида тасбеҳ , нигоҳи осмонда, нуқул хаёл сурарди. Биров халақит бермаса шу ҳолатини сира ўзгартирмасди. Замира десам ,сескангандек хаёлларидан узилиб , эй, Оллоҳ деб қўярди. Қайси хонада бўлсак ҳам шу одатини сира тарк этмасди. Эгнида узун олти тикишли кўйлак, оёғида доимо маҳси бўларди.
Доимий одатларидан яна бири, ўтирса деворга суяниб ўтирардида , тиззаларини кўтарволиб, иккала билагини тиззаларига қўйволиб , қўлида тасбеҳ , айлантиргани айлантирган эди. Шунақа ҳолатда ўтирганини кўп гувоҳи бўлганман. Жуда кўп зикр билан банд бўларди.
Туриб кетмоқчи бўлса яна эй Оллоҳ, деб туриб кетарди.
Кечаси хуфтон намозини ўқиб олгач , бирга ётардик ёнма -ён. Осмонга қараб ётиб оларди , қўлида тасбеҳ, кўкраги устига қўйиб олиб яна айлантиришга тушарди. Уйқуси келса тасбеҳни қўярдида , яна эй ОЛЛОҲ, деб айтарди. Иккаламиз туну кун бирга бўлдик. 40 кун қандай ўтганини билмай қолдик , йўл - йўлакай тўйиб , тўйиб суҳбатлашардик
У жуда ҳам ғайратли эди ,арабча ўқиш ва ёзишни мендан кўра тез ўрганди. Мен ундан анча орқада эдим. Уйга келгач у менга қўшимча дарс ўтарди. Шундоқ қилиб Қуръонни ўрганишда бир биримизга сабабчи бўлдик. Синглим 40 кун мен учун вақт ажратиб олиб чопди. Албатта , харажати ўзимдан бўлсада , олиб чопганини , 40 кун сийлаб олиб ўтирганини , бағрикенглигини демайсизми. Баъзида табибга одам жуда ҳам кўпайиб кетарди , қанча вақт навбатда турардик кириш учун. Бизларга ўхшаган кўп эди.
Бир куни у меникига меҳмон бўлиб келди. Мактабда директор ўринбосари бўлиб ишлаб юрган пайтларим эди. Мактабда ёзишим керак бўлган ишларим ниҳоятда кўп эди , камига катта , катта ватман қоғозларга , босма ёзувда ёзиш умуман қўлимдан келмасди. Ҳаммасини уйга кўтариб келдим. Замирам эса уч кун бош кўтармай ишлаб , чиройли қилиб уддалаб ёзиб берди. Мақтовни эса мен эшитдим директордан, синглим туфайли.
Яна бир сафар борганимда. Замиралардан анча узоқда бир кишини қўйи болалабди , баррачани ёнбошида "Ла илаҳа Иллаллоҳ " деган ёзув бор экан. Юринг, опа , сизга мўъжиза кўрсатиб келаман деб қувониб , қувониб олиб бориб мўъжизаларни кўрсатиб келган сингилгинам.
Илоҳим қилган яхшиликларининг савоби охирати учун нур бўлиб ёғилсин сингилгинамни. Мингдан минг розиман қадрдоним. Оллоҳ ҳам рози бўлсин. Дийдорлашиш насиб этгунига қадар , мен билан бирга юрагимда яшайсан. иккинчи бўлагимдек . Ниҳоятда қайноқ , опалик меҳрим ила яхши кўрардим сени. Сени жуда , жуда соғиндим..."
Мана азизлар, хотиралар билан танишдингиз. Меҳр-оқибатли бўлиш учун кўп нарса керакмас, қалбингизда жигарчиликка эътибор , қондошлик масъулиятини сезиш , аллоҳ таоло буйруғига итоат этиш бўлса бўлди. Жигарчилик инсонни оғир кунларида билинади.Бир- бирини қўллаб қувватлаб , тўй- маъракаларда камарбаста бўлиб турган ака -ука, опа- сингилларни учратиб қувонамиз. Аммо , баъзида уй талашиб, ер, мол- мулк талашиб , ёқа бўғишиб бир- бирини суд идорасигача етаклаб борган қондошлар ҳам борки, тавба деб ёқа ушлайсиз. Мана шундай пайтда сингилларим, укаларимдек яқин инсонларимнинг борлигига шукур қиламан. Уларни борлиги учун Яратган эгамга ҳамда- санолар айтаман. Ҳаммалари маълумотли, ҳалол касб эгалари. Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юриб, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини адо этишади. Қуръон ўқишади. Давлатимиз тараққиёти ,жамият ривожи учун турли касбларда ҳалол меҳнат қилишади. Уларнинг борлиги менинг бахтим. Бу бахтни берган Яратган эгамга зотига лойиқ ҳамду- санолар бўлсин!! Юртимизда уларга ўхшаганлар жуда кўп. Гуруч ичидаги курмакдек ҳар замонда учраб турадиган оқибатсиз қондош, қариндошларни ҳам аллоҳим ўз ҳидоятига бошласин, илоҳим!!!

Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш