Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳиссалломнинг “Жаннат оналар оёғи остидир” деган ҳадиси шарифлари ҳали ҳануз аҳамиятини йўқотмаган. Ушбу ҳадис замиридаги мазмун мусулмон оламида аёл зотига нечоғлик эҳтиром, эъзоз борлигигидан далолатдир. Ҳар қандай аёл эъзозга, эътиборга, ҳурматга лойиқ бўлиши керак. Чунки аёл зоти ўзининг ҳалоллиги, поклиги, ахлоқ-у одоби, ибосию-ҳаёси, сабру-тоқатлилиги билан ажралмоғи лозим.
Фаолиятим давомида кўп оилавий ажримлар, можароларда иштирок этиб, арзимаган сабаблар билан ажралиб кетаётган оилаларни кўряпман. Болалар тирик етим бўлиб қолмоқда. Ярим бахти йўқ, ё ота, ё она меҳри ва тарбиясига зор бўлиб қолишяпти. Ўз онамни эсладим… Узоқ ўйга толдим. Ўша қаҳатчилик, уруш йиллари бўлса-да меҳр, оқибат туфайли ҳатто етимларни бошини силаган инсонларни эсладим. Бизларни оқ ювиб, оқ тараб катта қилган, жамиятга керакли инсонлар қилиб тарбиялаган онажоним Ибрагимова Гулнорани эслаб кўзимга ёш келади(охиратлари обод бўлсин, илоҳим!)
…Ўз онам 32 ёшида туғруқ пайтида вафот этган. Раҳматли отам Жуманазаров Саид (У киши собиқ СССР халқ маорифи аълочиси, Улуғ ватан уруши қатнашчиси) ўша пайтда 5 нафар ёш етим бола билан қолганлар. Она меҳрига зор бўган ёш етимларга Нурота тумани мактабларида педагоглик фаолиятини юритаётган иккинчи онамиз Ибрагимова Гулнора бизни бағрига олди. Отам билан турмуш қуришди. Йиллар ўтиб яна уч нафар укаларим туғилди. Онам бизни ўз фарзандлари қатори ҳаммамизга бирдек меҳр бериб тарбиялади.8 нафар фарзандни вояга етказишни ўзи бўлмайди, албатта. Ўша даврдаги қийинчиликлар, етишмовчиликлар бўлган. Ҳозирги шароитда ношукрчилик, сабрсизлик қилаётган аёлларни кўриб онамизнинг қанчалар сабрли бўлиб, ўз ҳою ҳавасларидан воз кечганликларини эсладим. Мана бардош, сабр.. Лекин онамиз ёш бўлишларига қарамай барча қийинчиликларни енгиб, чидаб бизларни ўқитиб, олий маълумотли инсонлар қилиб тарбияладилар. Педагог сифатида ҳам ҳар томонлама ҳаётий кўмак бердилар. Биз фарзандларга касб-ҳунари билан топилган ҳалол ризқдан едириб катта қилдилар. Ота-онамиз доим қалбимизда ва уларни хотирлаймиз. Руҳларига дуолар қиламиз. Биздан шугина талаб , холос.
Мен бугун сабр-тоқатни ўз оналаримиздан ўрганишимизни айтмоқчи эдим. Бугунги кунда энг муҳим мавзулардан бири қизлар тарбияси, аёллар маърифати мавзусидир. Таассуфки, шошмашошарлик қилмасдан, қизларимизни ҳаётга тайёрлаб узатайлик. Сабрли бўлишга, ҳаёт қийинчиликларини енгишга тўғри маслаҳатлар берайлик. “Буюк фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюкликни ва гўзал фазилатларни ўргатинг”, деган аҳли донишлар. Бугунимиз ва келажагимиз учун намуна бўлган оналаримизнинг хулқини, вафосини, эътиқодини кундалик ҳаётимизда жорий этсак, орамизда мўтабар мўмина аёллар тимсоли бўлган Хадичалар, Марямлар, Ойшалар, Фотимаю Заҳролар кўпайса.
Жуманазарова Мадина Навоий вилояти Нурота туман бош отинойиси