Бугун Учқудуқ туманидаги “Абай” МФЙда жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш бўйича профилактика нозирлари билан ҳамкорликдаги тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Учқудуқ тумани “Қизилқум” жоме масжиди имом-хатиби А.Турдиев жиноятчиликнинг катта-кичиги бўлмаслиги, унинг ҳар қандай кўриниши тинчликка нифоқ солиши, осойишталикни бузиши ҳақида гапириб, шундай тинч-тотув, осойишта ҳаётимизга раҳна солувчи ҳар қандай иллатлардан, жиноятлардан узоқда бўлишимиз, уларнинг хунук оқибатларидан теварак-атрофимиздагиларни огоҳ этишимиз, шукроналик руҳида, кайфиятида яшасак янада юксак натижаларга эришишимиз мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб-эшиттириб, тинчлигимиз йўлида толмасдан-тинмасдан ҳаракатда бўлган зобитларга, профилактика нозирларига, аскарларимизга ҳам ўз миннатдорчиликларини билдириб, Ислом динида Ватанни суйишнинг, унинг ҳар қарич тупроғини асраб-авайлашнинг, қўриқлашнинг қанчалик аҳамиятли эканлигини, савобли амал эканлигини айтиб, уларни тан-жонлари доимо соғ бўлишини, Ватанимиз тинч-осуда бўлишини тилаб, ўз маърузаларига якун ясадилар.