«Исломда эмлаш» (вакцина)га муносабат.

31-07-2021, 12:59 admin Мақолалар 535

«Исломда эмлаш» (вакцина)га муносабат.
Мусулмонлар орасида эмлаш бошқа ном билан айтганда вакцинатция борасида бир қанча ихтилофлар юзага чиқмоқда.Бир гурух болаларни турли касалликларга қарши эмлашни ёқлаб чиқса , бошқа тоифа эса турли сабабларни кўрсатган ҳолда ,бунга умуман қарши чиқмоқда .Вакцинатция бу тирик организмга муайян касаллик микробларини заифлоштирган ҳолда киритиш орқали ,унда мазкур дардга қарши иммунитетни шакллантиришдир .Эмлашнинг илк,содда кўринишлари қадимги Хитой ва Ҳиндистонда ишлатилган маълум Европада эса эмлаш бўйича илк тажриба 1796 йил Англияда Женнер исмли анкетачи томонидан амалга оширилган .Эмлашнинг бу тури “энокуляция”деб аталган .Дастлаб эмлаш ишлари асосан қорамолларда амалга оширилгани сабабли ,Пастер ўз препарталларига лотин тилидан”сигир”деб таржима қилинадиган “вакцина”номини берди.Пастер 1881 йилда сибр язваси ,1885 йилда эса қутуришга қарши вакциналарни ишлаб чиқди.
Кейинчалик эмлаш дунёнинг бошқа мамлакатларига тарқалди.бугун дунёнинг аксар мамлакатларида ,ҳусусан Ўзбекистонда болалар халқаро стандартларидан келиб чиққан ҳолда ,махсус тақвим асосида ,бир кунлигидан бошлаб 16 ёшгача 11 босқичда ,8 хилдаги касаликка қарши вакцина билан эмланади.Булар сил , дифтерия, кўкйўтал ,қоқшол ,қизамиқ ,шол ,тепки ,гепатит Б касалликларидир.Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра эмлаш натижасида ҳар йили дунё бўйича 3 миллион боланинг ҳаёти сақланиб қолинди .Яна 5-10 йилдан сўнг ,энг замонавий препаратлар қўлланиши билан бу рақам 8 миллионга кўтарилиши кутилмоқда .
Тарихдан маълумки ,вакциналар пайдо бўлмасидан аввал гўдаклар ўлими кўп бўлган.Улар бугунги кунда даволаниши оддий бўлган касалликлардан ҳам бўлганлар .
Хулоса қилиб айтганда эмлатиш болаларни турли касалликлардан асраб-авайлашда ўта муҳим аҳамият касб этади.шундай экан ,ундан кўзланган мақсад ислом динининг юқорида зикр этилган асосий тамойилларига тўла мос келади.Минг афсуски ,бугун баъзи мутаассиб оқимлар ,жоҳил кимсалар турли асоссиз маълумотларга таянган ҳолда эмлашдан воз кечмоқдалар .Бугунги кунда кўзга кўринган ислом уламолари ҳам эмлаш борасида тўхталиб ,ҳатто ,бу ишни диний амал –фарз даражасига кўтарганлар.Эмлатилмагани оқибатида касалликка йўлиққан фарзандларнинг ота-оналари гуноҳкор бўлиш таъкидлайдилар.Шунингдек ,уламолар вакцинацияга қарши чиққан баъзи сохта уламоларни жаҳолат ва таассубда айблайдилар .


Навоий шаҳар бош отинойиси : Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш