Ҳар ким ўз ўрнида бўлсин.
Ибн Аббос ривоят қиладилар: " Набий(с.а. в) ўзини эркакка ўхшатиб юрувчи аёлларни лаънатладилар ( Имом Бухорий, Имом Термизий)
Кейинги 10 йилликка назар ташласам, аёлларнинг баъзилари уят, ҳаё, шарм каби энг чиройли одоб нормаларини бузиб эркаклар каби кийинадиган, сочларини эркаклар каби причёска қиладиган, гапирганда эркакча талаффуз, сўкканда эркакча сўкишлар оғизларидан чиқаётганини кўраяпмиз. Айниқса, мен шофёр бўлдим, машина минаман деб йўл қоидаларига ва йўлда турган йўл патрул ходимларига ҳам менсимаслик холатлари бўлаяпти. Айниқса, яна кечқурун аёл шофёрларнинг йўлда юришларини, узоқ йўлларга бир кунда бориб қайтишларини тўғри деб ҳисобламайман.Аёл бу, аёл.Узоқ масофада эркак рулда бўлса яхшироқдир. Бундан 3 йил олдинги бир воқеани эсласам юрагим орқага тортиб кетади. Ака Зарафшонда қамоқхонада сентябрда озод бўлиши керак. Аммо августда аканинг туғилган куни. Уч опа- сингил, она ва 20 ёшли набира туғилган кун билан табриклаш учун ёрталаб соат 5 да йўлга чиқиб, Зарафшонга бориб табриклаб, соат 3-00 ларда орқага қайтадилар. Ҳаво иссиқ, йўл узоқ 7 соатлик масофа, рулда бой сингил.1соатча юргандан сўнг сингилнинг кўзи илиниб текис равон йўлдан чиқиб кетади. Қирда машина 3-4 айланиб тўхтайди. Она: Ётиб келаётган эдим, тақар- туқурдан уйғондим дедилар. Қарасалар ёнларидаги шофёр қиз рулда жонсиз, эшиклар очилмаяпти. Она оёқлари билан лабавой ойнани синдириб, чиқиб қизларни бирин- кетин машинадан бир азоб билан ерга тушурадилар.Шофёр қиз ва унинг орқасидаги опаси аллақачон ўлган Икки-опа ва набиранинг жони бор. Она йўлга югуриб одамларни ёрдамга чақирадилар. Одамлар тез ёрдам чақириб шифохонага уларни элтадилар. Эртаси куни 2 қизни онанинг ҳовлисидан чиқардик. Кейинги кун 20 ёшли, ҳали чимилдиқни кўрмаган набира ҳам шу ҳовлидан чиқарилди. Беш кишидан икки киши тирик қолди. Улар ҳам ҳозир қандай яшаяпти, ўзлари билади. Аёлнинг манманлиги туфайли шу катта фожия юз берди. Узоқ йўлларда чиққанда меҳмонҳоналарда дам олиб икки -кун йўлга чиқсалар шу хилдаги фожиялар бўлмас эди. Бундай ёмон кунни мен душманимга ҳам раво кўрмайман. Ҳеч қайси она фарзанд доғини кўрмасин. Кўрганларга Аллоҳ сабр берсин.
"Оқмачит" мфй отинойиси Ражабова. Р.