“Ашуро куни” муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўлиб, динимиз таълимотларида бу кунни ҳурматлаш суннат амаллардан ҳисобланади. Ашуро кунини ҳурматини ҳаттоки аршни кўтарувчи фаришталар ҳам биладилар. Хусусан, бу кунда (ашуро куни – муҳаррам ойининг ўнинчи кунида) пайғамбарлар тарихида ҳам муҳим воқеалар рўй берган. Жумладан:
– Ашуро кунида Иброҳим алайҳиссалом туғилдилар ҳамда шу кунда (Намруд ёқтирган) оловдан қутқарилганлар;
– Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нажот берди ва шу кунда унинг душмани бўлган Фиръавнни Нил дарёсига ғарқ қилган;
– Ашуро кунида Идрис алайҳиссалом олий маконга кўтарилганлар;
– Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссалом Ашуро кунида дарддан фориғ қилган;
– Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиш воқеаси ҳам Ашуро кунида содир бўлган;
– Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини Ашуро кунида қабул қилган;
– Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси ҳам Жудий тоғига айнан шу кунда тўхтаган;
– Яна Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги шу кунда ўзиларига қайтарилган;
– Юнус алайҳиссаломнинг балиқнинг қорнидан саломат чиқишлари ҳам Ашуро кунида бўлган;
– Шунингдек, Юсуф алайҳиссаломнинг оталари Яқуб алайҳиссалом бағрига қайтиши, ота-боланинг узоқ йиллик ҳижрондан сўнгги учрашуви ҳам айнан Ашуро кунида рўй берган.
– Бундан ташқари, Жаброил, Мийкоил, Асрофил фаришталар ва аршу курси ҳам Ашуро кунида яратилди. Ашуро кунида осмону ерлар, жаннат ва қалам ҳам шу кунда яратилди.
Бу кунда нафл рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ашуро кунида ёш болаларга муборак сўлакларини таҳник (танглайга теккизиш) қилиб қўяр эдилар ва болалар унинг баракотидан шу куни кун ботгунгача очқашмас эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Унинг фазилатини топишга ҳаракат қилинглар, чунки Аллоҳ таоло кунларни ичида шу кунни ихтиёр қилган муборак кундир. Ким бу кунда рўза тутса, Аллоҳ таоло жами фаришталар, пайғамбарлару расуллар, шаҳидлару солиҳларнинг қилган ибодатларидан у инсонга насиба етказади».
Бу кунда, яъни ашуро кунида нафл (ихтиёрий) рўза тутиш, қариндошлар ҳолидан хабар олиш, мабодо улар билан узилиш бўлган бўлса, яна алоқани қайта тиклаш жуда ҳам савобли ва фазилатли амаллардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида: «Кимки қариндошлиги узилган бўлса, сўнг уни ашуро кунида қайта тикласа, унга Аллоҳ таоло Яҳё ибн Закариё ва Исо алайҳимуссаломларнинг ибодатларидан насиба беради ҳамда жаннатда икковлари билан мана шундай бўлади деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини бир-бирига ёпиштириб кўрсатдилар». Ашуро кунида муҳтож кишиларга садақотлар бериш ҳам самарали яхши амаллардан бўлиб, бу борада ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: «Кимки ашуро кунида заррача мисқол садақот қилса, Аллоҳ таоло унга Уҳуд тоғича савоб беради ва қиёмат кунида унинг тарозиси оғир бўлади». Ашуро куни баракоти зиёда фазилатли кун бўлиб, шу кунни фазилатини қўлга киритиш учун ҳар биримиз кўплаб хилма-хил савобли ишларни бажариб, Аллоҳ таолони ризочилигини топишимизга ўзи муваффақ айласин!
Муҳаммаднаби Орипов,
Риштон тумани бош имом-хатиби
Интернет материаллари асосида