Ақида

30-07-2021, 11:58 admin Мақолалар 444

Ақида

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

"Ал-Ақоидун Насафий" матнида бу мавзу шундай баён қилинган:"Жаннат ва дўзах ҳақидаги хабарларнинг барчасини ҳақ ва рост деб биламиз. Жаннат билан дўзах ҳозир ҳам мавжуд.Жаннат ва дўзахнинг ўзи ҳам,унга тушганлар ҳам боқий қолурлар, фонийлик кўрмаслар".

Байт:
ایرور جنت دوزخ حالا موجود ,
یراتیبدور انی خلقیغه معبود .

Эрур жаннат дўзаҳ ҳоло мавжуд,
Яратибдур ани халқиға Маъбуд.

Сўфи Оллоҳёр (қ. с)

Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига кўра, жаннат ва дўзах ҳозир ҳам мавжуддир.
Аллоҳ таоло уларни бандаларининг дунёдаги амалларига мукофот ё жазо бўлиши учун яратган.

ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!


ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

“Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.

Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан фойдаланиб.

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш