"Фасодни иложи"

24-12-2021, 11:02 admin Мақолалар 324

"Фасодни иложи"

Иймон аҳлига Аллоҳ таоланинг инояти кенг эканлигини билдик.
Муьминларни орасидан ким итоатлироқ бўлса , у Аллоҳ таолага яқин , ҳурматлироқ бўлишини ҳам ўтдик.
Ақидамиз:

و أهل الكباءر فى النار لا يخلدون إذا ماتوا و هم موحدون و إن لم يكونوا تاءبين بعد أن لقوا الله سبحانه عارفين

" Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира ( катта гуноҳ) аҳллари Аллоҳни ягона деб билиб, У зотни таниб , иймон келтирган ҳолларида вафот топган бўлсалар - тавба қилмай Аллоҳга йўлиққан бўлсалар ҳам - дўзаҳда абадий қолмайдилар".

Мусулмон катта гуноҳ қилиб , тавба қилмай ўлса ва у Аллоҳ таолага ширк келтирмаган , якка деб билган бўлса , агар дўзаҳга кирса ҳам у ерда абадий қолиб кетмайди.
Балки унинг ишини оқибати ( охири) дўзахдан чиқиб жаннатга кирмоқлигидир.
Бу ўринда " Гуноҳи кабира қилган мусулмон дўзаҳда абадий қолиб , у ердан чиқмайди" дейдиган Муьтазилаларга раддия бор.

Бу Аҳли Суннани наздида " Катта гуноҳ эгаси иймондан чиқмайди " дейилгани ва тўғри йўлни тарк қилганларни наздида " Катта гуноҳ эгаси иймондан чиқади" дейилганига биноан.
Ва яна улар айтадики : "Агар катта гуноҳдан тавба қилмаса , кофир бўлиб дўзаҳда абадий қолади"
Бу масалаларни таҳқиқи юқорида ўтди.
Тўғри йўл шулки:
Гуноҳи кабира туфайли мўъмин иймондан чиқмайди.Агарда катта гуноҳидан тавба қилмай ўтган бўлсада , охири иймони уни қўлидан тутади.Дўзаҳга тушсада бир кун чиқаради.
Улуғ йўлга эргашмасдан , турли адашган йўлларни фикрларини узуқ - юлуқ эшитиб , фосид ақидалар қалбига ўрнашган адашганлар хароблик сабабчиларидир.
Улар Ислом ақидасининг инсонпарвар эканлигини , Аллоҳ таоланинг раҳмати кенглигини англамай , йўлни тор олиб , мусулмонларни хотиржамлигига раҳна солувчилардир.
Мусулмонлик даьво қилиб , унга зарар етказувчилардир.

( Давомида бу масаладаги далиллар батафсил баён қилинади.)

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш