Сохта Салафийларнинг иддаолари

28-12-2021, 16:03 admin Мақолалар 387

Сохта Салафийларнинг иддаолари
Иймон масаласида улар тутган йўллар мўминлар, хусусан, минтақамиз мусулмонлари ўртасида турли келишмовчиликлар ва кўнгилсизликларга сабаб бўлган. Бошқа бир қатор мазҳаб ва оқимлар, жумладан, мотуридий таълимотида киши Аллоҳга имон келтириши билан мусулмонлар қаторига ўтиши таъкидланган. Ҳанбалий мазҳабида эса эътиқодни амалда тасдиқлаш талаб қилинади. Худди шу хусусиятлар кейинчалик «салафий»ларнинг юртимиз мусулмонларига нисбатан турли хил ибораларни ишлатишига сабаб бўлди.
Шу билан биргаликда улар юртимизда асрлар давомида шаклланган анъанавий ҳанафийлик мазҳабига зид таътимотларни ҳам баён қилишган. Жумладан, бидъат, тавассул, тасаввуф тариқатлари, тасвирий санъат, мавлиди шарифни нишонлаш, ўтганлар руҳига Қуръон тиловати савобининг етиши, қабрларни зиёрат қилиш ёки унинг устига белги – қабртош қўйиш кабилар бўйича қарашлари аҳолимиз ўртасида ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Бу оқим вакиллари ўз давридаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шароитдан келиб чиқиб, ўз ғояларини илгари сурдилар. Биринчи навбатда Исломга киритилаётган янгиликларга (ижмоъга), яъни Қуръон ва ҳадисда бўлмаган масалаларни фақиҳлар фатвоси билан ҳаётда қўллашга қарши чиқади. Муҳаммад Абдулваҳҳоб ўзининг Ислом жамоалари қаршилигига учраган «Китобут-Тавҳид» асарида «Исломга янгиликлар киритиш энг катта гуноҳдир», дейди.
Муҳаммад Абдуваҳҳоб Исломда фақат Қуръон ва Суннатга итоат этишгина фарз деб билади, имом Абу Ҳанифа, имом Аҳмад ибн Ҳанбал, имом Молик ибн Анас, имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий каби тўрт мазҳаб пешволари таълимотини эътироф этса-да, уларнинг кўпини қаттиқ танқид қилади, улардан бошқа Ислом назариячиларининг, ҳатто Пайғамбар алайҳиссалом авлодларининг айтганлари, шунингдек, ҳадисларда келтирилган йўл-йўриқларнинг кўпи бекордир деб таъкидлаган, лекин Ибн Таймия ва Ибн Қайюм таълимотини тўла қувватлаган.
Унинг фикрича, Муҳаммад алайҳиссалом муслимларга фақат Қуръон ва Суннатни қолдирдим деганлар, бироқ авлодларимни, мазҳаб имомларини қолдирдим демаганлар. Демак, мусулмон одам саҳобалар, уламолар ва муҳаддисларнннг фикрларига қанчалик қарши чиқмасин, барибир Қуръон ва суннат талабларига мувофиқ комил мусулмон бўлиб қолаверади.
Хемпернинг айтишича, Муҳаммад Абдуваҳҳоб муҳаддислар, айниқса имом Бухорийнинг «Саҳиҳул-Бухорий» асарига анча қаттиқ ҳужум қилган ва унда келтирилган ҳадисларнинг ярми сохта ва бефойда деб исботлашга уринган.
(Манба “Меҳроб .уз” канали).
Навбаҳор туман “Хон Хўжа Эшон Бобо” жомеъ масжиди
Имом хатиби Қ.Ибрагимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш