" Фасодни иложи"

17-12-2021, 16:56 admin Мақолалар 401

" Фасодни иложи"

Аҳли Ҳақнинг эьтиқодида:
Иймон бир эканлигини ва иймон аҳли уни аслида баробар эканлиги баён қилинганидан сўнг, иймонни асли нима эканлиги айтилди.
Ақидамиз:
و اصل الإيمان : هو الإيمان بالله تعالى و ملاءكته و كتبه و رسله و اليوم الآخر والبعث بعد الموت والقدر خيره و شره و حلوه ومره من الله تعالى........

Иймонни асли: Иймон- Аллоҳга ,фаришталарига , китобларига , росулларига , охират кунига , яхши ва ёмон , ширин ва аччиқ қадар, Аллоҳдан эканлигига иймон келтиришдир.Биз буларни барчасига иймон келтирамиз."

Ўтган матнларда мужмал иймон айтиб ўтилди, энди муфассал иймон баён қилинди.
Яьни кенгроқ айтилганда умуман ҳамма ҳукмларга иймон келтириш мужмал иймон бўлса, ҳозир энди иймонни аслини баёни қилинмоқда.
Булар иймонни асли эканлигига далил Бақара сурасининг 285- оятидир:

" Пайғамбар ва муьминлар ҳам Парвардигоридан тушурилганга иймон келтиришди, ҳаммалари Аллоҳга , фаришталарига , китобларига , пайғамбарларига иймон келтиришди: " Пайғамбарлардан бирорталарини ажратмаймиз"." Эшитдик ва итоат этдик , мағфиратингни тилаймиз ва қайтиш Сенинг хузуринггадир", дейишди.
( Бақара 285)
Ва яна Жаброил ҳадисики унда фаришта Пайғамбар алайҳис-саломдан иймон ҳақида сўраган.
Жаброил алайҳиссалом " Менга иймон ҳақида хабар беринг" деди.
Пайғамбар алайҳис-салом: " Иймон- Аллоҳ таолага , фаришталарига , китобларига , пайғамбарларига , охират кунига ва тақдирнинг яхши ва ёмонлиги Аллоҳдан эканлигига иймон келтиришингиздир" дедилар.

Иймон шундай улуғ неьматки, у муьминни қалбида бўлади.Эртага оқибатимиз қандай бўлади билмаймиз.Шунинг учун иймон масалаларини яхши билиб, муьминларни зарарига иш қилмасдан, уларни иймонини муҳокама қилмасдан яшасак зарар кўрмаймиз.
Дунёдаги фасодларнинг кўпини сабаби ушбу иймон масалаларини яхши билмасдан , мужтаҳидлар олган маьниларга қулоқ тутмай , адаштирувчи баландпарвоз " даьватлар" га қулоқ тутишдадир.

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш