"Иймон хақида".
Биз биламизки, “имон” сўзи арабча бўлиб, Аллоҳга бўлган ишонч , ихлос, эътиқод ва садоқат деган маъноларга эга. Ислом динида иймоннинг етти талабини тан олган уларга қалбан ишонган ва амалда астойдил эътиқод килган одам мўмин - мусулмон дейилади.
Бундай диний маънодаги иймондан ташқари яна истеъмолда “умуминсоний маънавий имон” тушунчаси хам борки, унда кишилик жамиятида кўпчилик мусулмон ва мусулмон бўлмаган эътироф этган инсоннинг ижобий фазилатлари, ахлоқи, маънавияти ва маданияти ҳам акс этади. Имон инсон онгининг нодир ходисаси унинг руҳий холати, оламни билиши ва ўзини - ўзи англаш воситаси.
Диний имон талаби тавҳид. Аллоҳнинг фаришталарига илохий китобларига, пайғамбарларга, тақдирга, охиратга, қиёмат қойимдан кейин қайта тирилишга ишониш, уларни эътироф этиш ва ихлос қилиш бўлса, фалсафий маънодаги иймон - чин инсонийликнинг намоён бўлишидир.
Умуминсоний маънавий иймон диний иймонни ҳам ўз ичига олган ҳолда инсоннинг эзгу нияти, сўз ва амал бирлиги, меҳр - оқибат мурувват, саҳоват, инсоф, виждон, адолат, ростгўйлик, ҳалоллик, камтарлик , ваъдага вафо, ҳаё, ор – номус, мардлик, ватанпарварлик, эътиқоднинг чин ва самимийлиги, қонун - қоидаларга риоя қилиб юрадиган чинакам инсоний фазилатларни уз ичига олади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларида ҳам диний ибодатга берилиш билан бир қаторда яхши хулқ феъл - атвор амалларга эга бўлган кишиларгина чинакам иймонли саналиши айтилади.
Агар инсон диний имон сохиби бўла туриб. диний амалларни ва маросимларни ўз вақтида бажариб юрса- ю, аммо эътиқоди самимий бўлмай , ўзининг диндорлигини “ниқоб” қилиб олиб, ҳалол билан ҳаромни фарқига бормаса, бировлар ҳаққидан ҳазар қилмаса, тамагирлик , ёлғончилик , алдамчилик қилиб юрса, бировларни ғийбат килса, туҳматдан тап тортмаса, бундай одамни асло умуминсоний маънавий имон эгаси қаторига қўшиб булмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
• Умматимнинг саралари ўқиган намозлари ва тутган рўзаларининг кўплиги билан эмас, балки юракларининг тозалиги, кўнгилларининг кенглиги ва барча мусулмонларга марҳаматли бўлишлари билан жаннатга кирадилар.
Қанча қанча инсонлар Аллоҳнинг китобини ўқийдилар, ўрганадилар, фақат амал қилмайдилар. Муҳтожларга, қийналганларга ёрдам бериш кераклигини айтадилар, лекин ўзлари ёрдам қилмайдилар.
Диний имон соҳиби бўлган шахс учун асосий мақсад ва орзу диний ибодатлар ва маросимларни ўз вақтида бажариш диний панд насиҳатлар асосида ҳаёт йўналишини белгилаб, бу дунёда бахтиёр бўлиш ва у дунёда жаннатдан жой олишдир.
Иймонли одамнинг сўзи билан иши бир бўлади, бундай инсон ҳар кандай шароитда ўз сўзи ва аҳдида қаттиқ туради. Ҳалол мехнат билан пешона тери тўкиб кун кечиради. Миллий ифтихорни оёқ ости қилишига йул қўймайди. Ўзи яшаётган жамиятдаги қонун -қоида, одоб меъёрларига қаттиқ риоя қилиб аҳлоқий ва ҳалол ҳаёт кечириб юради.
Нурота туман бош отинойиси: М. Джуманазарова