Ғулувга кетмоқликнинг мудҳиш оқибатлари.

13-12-2021, 13:44 admin Мақолалар 355

Ғулувга кетмоқликнинг мудҳиш оқибатлари.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Фикру қарашлар кўпайса тўғрилик йўқолур.(Ҳикмат)
Ислом дини таълимотига кўра” ғулув”сўзи арабча сўз бўлиб (рухсат берилган чегарадан чиқиш)динда ҳаддан ошишни билдиради.Ғулувни ҳалокатли оқибати тўғрисида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисда:”Динда ғулувга кетишдан сақланинглар.Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетишдан бошқа нарса ҳалок қилган эмас”-дейилган.(Имом Насоий ривояти). Ғулувга берилмоқлик ҳақида уламоларимиз шундай фикрларни билдирганлар Ибн Ҳажар:”бирор нарсада муболаға қилиб,белгиланган чегарадан чиқиб,унда қаттиқлик қилишдир”,Имом Нававий: ” шариатда талаб этилган нарсага қўшимча киритиш”,Абдул Карим Ал-Хатиб:”бирор нарсада муболаға қилиб,унда ҳаддан ошиш ва мўътадиллик чегарасидан чиқишдир”-деганлар .Мусулмонлар ўртасида ғулувга кетиш ихтилофни келтириб чиқаради Ихтилоф гуруҳбозлик ва фитнага сабаб бўлади.Фитна сабабли эса ақидавий бузилиш юзага келади. Ислом тарихида ғулув сабабли хаворижлар,мўътазилалар ва бир қанча оқимлар ажралиб чиққанлар. Уларнинг қилган хунрезлик ва қабоҳатликларини мусулмон динидан бошқа дин вакиллари амалга оширмаганлар.Бугунги кунга келиб ғулувга кетганларни эътиқодий бузулишлари сабаб дунё бўйича 500 дан ортиқ террорчилик ташкилотлари мавжуд бўлиб улар ер юзи бўйлаб тарқалгани боис ўша ҳудудларда ислом байроғи остида барча мусулмонларни тўплаш,халифалик давлатини тиклаш каби важларни кўрсатиб ҳокимият талашмоқдалар ва қўлларини бегуноҳлар қонига ботирмоқдалар. Сурия,Ироқ,Афғонистонда кечаётган бузғунчилик ва террорчилик ҳаракатлари, давлат тўнтаришлари фикримизнинг исботидир.Илмсизлик,бефаҳмлик ва жоҳиллик каби дардни даъвоси фақатгина исломий маърифат бўлиб фитналардан қандай амаллар билан омонда бўлмоқликни уламоларимиз қуйидаги ҳикматларда баён этганлар.
Ҳикматларда фитна замонида сени собит,барқарор қилувчи тўрт тамойил бор дейилади.улар қуйидагилар:1.Қуръонни тадаббур билан ва амал қилган ҳолда тиловат қилиш.Бу тамойилнинг асоси “Сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик”(Фурқон сураси 32-оят) 2.Сийрат китоблари ва Пайғамбарларнинг қиссаларини мутоала қилиш.Бу тамойилнинг асоси “Биз қалбингни саботли қилиш учун сенга Пайғамбарларнинг барча хабарларини қисса қилиб айтмоқдамиз”( Ҳуд сураси, 120-оят)3.Олган илмига амал қилиш.Бу тамойилнинг асоси.”Улар ўзларига нозил қилинган нарсаларни ваъз қилганларида эди,бу улар учун яхшилик ва саботларини мустаҳкамлаш бўлур эди”(Нисо сураси,66-оят.)4.Қуйидаги дуони ўқиб юриш: Бу тамойилнинг асоси ”Бизни тўғри йўлга бошлагин”(Фотиҳа сураси,6-оят).Ушбу тўрт тамойилнинг учинчисида “Олган илмига амал қилиш ” дейилмоқда энди ўйлаб кўрайликчи илм кимдан ва қаердан олиниши керак?.Илм олиш учун танланган уламони ёки илм олиш манбаини Ўзбекистон давлати дахлсизлигига, равнақига ва мамлакат фуқароларининг мафкурасини шакллантиришда ва Ислом динини моҳиятини очиб динимизнинг обрўсини кўтаришга дахлдорлигига эътибор бериш ўта муҳимдир. Кимларнингдир даъватига учиб фарзандларини чет элларга ўқитмоқчи бўлган ота-оналар ана шу тўрт тамойилдан кўзланган мақсадлар ҳақида чуқур тафаккур қилсалар нур устига нур бўларди. Муборак пурмаъно ушбу тамойилларга амал қилсакгина бизларни ва фарзандларимизни ғулувга берилиб фитналар гирдобига тушиб залолатда адашишдан албатта Буюк Роббимиз Аллоҳ паноҳида асрайди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-
қизлар масалалари бўйича ўринбосари: С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш