Динимизда қўшничилик ҳақлари

13-12-2021, 13:38 admin Мақолалар 381

Динимизда қўшничилик ҳақлари
Инсон ҳаёти давомида жамиятдан ажралиб кун кечира олмайди. Атрофдагилар билан турли ижтимоий алоқалар ўрнатади. Ҳар қандай ҳолатда хам оила, махалла ва жамият ичида бўлади. Табиийки, ҳаёти давомида унинг атрофидагиларга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлади. Мана шундай ҳуқуқлардан бири қўшничилик ҳаққи бўлиб, унга динимизда алоҳида эътибор берилган.
Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадиларки Қўшнилар уч хил бўлади : улардан биринчисида уч ҳақ бўлади: улардан ; кейингисида; икки ҳақ; Учинчисида бир ҳақ бўлади. Учта ҳаққи бўлган қўшни мусулмон ва қариндош қўшнидир, икки ҳаққи бўлган қўшни мусулмон қўшнидир. Битта ҳаққи бўлган қўшни эса, зиммий қўшнидир.
Яъни қўшни қариндош ва мусулмон бўлса, улар учун қариндошлик ҳам, Ислом ҳаққи ва қўшничилик ҳаққини бериши лозим бўлади.
Абу Зарр Ғифорий (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтади: Менга дўстим Муҳаммад (с.а.в) уч нарсани васият қилдилар: Эшитгин ва итоат қилгин. Бурни кесилган қул бўлса ҳам. Бас, агар шўрва қилсанг, унинг сувини кўпайтиргин, кейин қўшниларингнинг аҳлларига қарагин ва шўрвангдан уларга ҳам бергин, намозингни вақтида ўқигин.
Ва айтилди уч қўшни бўлиб учаласи ҳам рози бўлса, кейин инсон ўлса, унинг гуноҳлари кечирилади.
Пайғамбар (с.а.в.)дан ривоят қилинди: Бир киши Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурларига келиб қўшнисидан шикоят қилди. Пайғамбар (с.а.в.) Унга узинг озор беришдан тийилгин ва унинг озорига сабр қхилгин ва ажралиш учун ўлим кифоядир дедилар.
Ҳасан Басрий айтди: Қўшнидан азиятни тийиш яхши қўшничилик эмас, яхши қўшничилик, қўшнидан бўлган азиятга сабр қилишдир.
Амр ибн Ос айтди: Қариндошчиликни боғловчи кишига боғланиб, узилган кишидан узилганни боғловчи деб бўлмайди, балки у инсофли кишидир. Албатта, ҳақиқий боғловчи эса ким узган бўлса боғлайди: ким хафа қилган бўлса юмшоқлик, мулойимлик қилади. Ҳалим инсон ҳам қавми унга ҳалимлик қилганда ҳалимликни қилиб, унга қўполлик қиладиган эмасдир. Балки у инсофли кишидир, ҳақиқий ҳалим эса унга ҳалимлик илганда хам, қўполлик қилганда ҳам, гўзал муомалада бўлгувчи кишидир.
Фақиҳ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтади, Мусулмон киши қўшнининг азиятига сабр қилиши лозим бўлади. Қўшнисига бирор азият бермайди. Қўшни ундан омонда бўлади. Қўшниси учун унинг тинчлиги, омонлиги уч нарса биландир: қўли билан, тили билан, аврати билан. Тили билан омон бўлиш, қўшниси эшитиб қолишидан қўрқадиган ва қўшнисининг олдида гапиришдан уяладиган гап – сўзларни гапирмаслигидир. Қўлдан омон бўлиши, агар қўшниси бозорда бўлса-ю, қопи қўшнисининг уйида қолганини эслаб қолса, шунда қўшнининг уйи ҳам ўзимнинг уйимдек-ку, халтамга ҳеч ким тегмайди , деб хотиржам бўлишидир (яъни шу даражада ишонишидир). Авратидан омонда бўлиши, агар у сафарда бўлса ва уйига қўшниси кирганини эшитиб қолса, қалби хотиржам бўлиб хурсанд бўлишидир (яъни шундай хотиржамлик даражасида ишонч, меҳр-садоқат ўртада бўлишидир).
Ибн Аббос (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтади: Учта аҳлоқ жоҳилият даврида яхши синалган эди, лекин мусулмонлар наздида янада яхшироқдир:
1) Уйларига меҳмон тушса, унга яхшилик қилишга ҳаракат этадилар;
2) Хотини қариса унга талоқ қилмайди. Унинг зое бўлишидан қўрқиб, ўз уйида ушлаб туради;
3) Қўшнилари қарздор бўлса ё мусибат ёки қийинчилик етса ҳаракат қилиб, қарзини тўлайдилар ва ўша муносабатлардан уни чиқарадилар.
Анас ибн Молик (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилади: Пағамбаримиз (с.а.в) айтадилар: Қиёматда қўшни қўшнисига ёпишар ва айтар экан: “Эй Парвардигор, сен бу оғайнимга ризқни кенг қилдинг, менга камайтириб бердинг, мен кечани оч ўтказдим у тўқ ўтказди. Ундан сўрагин, нима учун менга эшигини ёпди ва сен унга кенг қилган нарсадан мени маҳрум этди”?
Суфён Саврий айтди: “Ўнта нарса жафодандир”
1) Киши ёки хотин, ўзига дуо қилса-ю, ота-онасига ва мўминларга дуо қилмаса;
2) Киши Қуръон ўқишни билса-ю, ундан ҳар куни юз оят ўқимаса;
3) Киши қабристонлардан ўтиб, у ердагиларга салом бермаса ва уларга дуо қилмаса;
4) Бир киши масжидга кириб, унда икки ракъат намоз ўқимасдан чиқиб кетса.
5) Киши жума куни шаҳарга келиб, жума намозини ўқимаса;
6) Киши ёки хотин тушган маҳаллага олим тушса-ю, у олимнинг илмидан бирон нарса ўрганиш учун бормаса
7) Икки киши йўлда бирга бўлишса-ю, бир биридан исмини сўрамаса;
8) Йигит бўш бўлиб, ёшлигини бекор ўтказса, илм ва одобини талаб қилмаса;
9) Бир кишини зиёфатга чақирса, у одам зиёфатга бормаса;
10) Киши ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч бўлса, ўзи ейдиган таомдан ҳеч нарса бермаса.
Фақиҳ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтади Қўшничиликнинг чиройи ва комиллиги тўрт нарсададир:
1) Қўшнига ҳамдард бўлиш;
2) Қўшнисида бор бўлган нарсага тама қилмаслиги
3) Ундан (ўз) азиятини тўсмоғи
4) Қўшни томонидан бўлган азиятга сабр қилмоғи
Шундай экан, ҳаммамиз ўзимиз яшаб турган жойларга маҳаллаларга турли дарахат кўчатларни экиб, обод қилсак, бундан нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар ва қушлар манфаат топса ҳам савоб ҳосил бўлаверади.
Аллоҳ таоло барчамизга чиройли қўшничилик алоқаларини ўрнатиш ва қўшнилар билан тинч – тотув, аҳил яшашни насиб айласин! ОМИН!

Кармана тумани отинойиси Хасанова Мусаллам.




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш