Қўшничилик ҳаққи.

16-08-2021, 13:50 admin Мақолалар 475

Қўшничилик ҳаққи.
“ Қўшниларингизга мурувват қилингиз”,-дедилар Расулуллоҳ (с.а.в.) “Қўшниларим кўп, қайси бирини кўпроқ йўқлай”, -деб сўрадилар у кишидан. “Эшиги эшигингга энг яқинига “, - деб жавоб бердилар.
Ҳадиси шариф
Ҳар бир инсон ўзига хос.Умр кечирар экансан,бу дунёнинг оқ-қора рангларини кўра –кўра, турли аччиқ –чучугини торта-торта жисминг эгилиб, букилиб, яна қайта тикланиб бораверар экан.”Аллоҳнинг ҳамма иши яхшиликка” эканлиги нақадар ҳақ. Кўргуликларни кўравериб , ёшингизга ёш қўшилгани сайин атрофга теранроқ назар ташлайдиган,воқеа –ҳодисаларни тиниқроқ уқадиган, нимаики “ташхис” қўйсангиз тўғри чиқадиган бўлиб қоларкан. Аммо,энди ақлингиз тўлишиб , дунёни танидим деганингизда чиқар эшигингиз ҳам кўриниб қолар экан. Нега юқорида эшиги эшигингга энг яқинига дейиляпти? Нега қўшнига яхшилик қилиш шунчалик таъкидланяпти? Чунки, ҳаётимиз давомида энг кўп малолимиз шуларга тушади.Тандир, ўчоқ, шашлик қўрамизнинг тутуни дейсизми,мол-ҳол, товуғу ўрдак,итимизнинг озори дейсизми, ўзимизнинг сабрсизлигимиз ёки муросасизлигимиздан келиб чиққан аразу низолар дейсизми,ҳаммасига чидайдиган шу ён қўшнида! Инсон қиёматда оллоҳ таоло ҳузурида ҳисоб бераётганида биринчилардан бўлиб сўраладиган нарса қўшни ҳақини адо қилиниши бўларкан.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “ Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шунчалик кўп насиҳат қилдики, ҳатто қўшни мерос олишга ҳам ҳақли бўлса керак деб ўйладим”- деган эканлар. Бизларнинг ёшлигимиз юртимизнинг мустамлака даврига тўғри келган.Хусусий мулкка таъқиқ қўйилган у замонларда битта велосипед олса ҳам, суриштирувга чақирилган. Ота-она, 8 та фарзанд камбағалликда яшаганмиз. Аммо, ўшандай замонларда ҳам очлик азобини кўрмаганмиз. Ота-онамизнинг тинмай ишлаб топганлари бизни қорнимизни тўйдиришга сарфланган. Шундай замонларда ҳам кеч тушганда ё у қўшнимиз , ё бу қўшнимиз (улар ҳам ўзимиздек камбағал) бир товоқ бирор тансиқ таом ёки битта иссиққина нон кўтариб кириб келишарди. Биз ҳам шундай.Ҳозирги тўқчилик замонда тансиқ таом пишаётганда бирор қўшни кириб қолса, қачон кетаркин деб турамиз.Ҳаааа..... Азизлар, биз шу ҳолга келиб қолдик.Бориб ётар жойимиз нари борса, бўйи 3 метр, эни 2 метр чуқурку, дунёни эгаллашга ҳаракат қиламиз.Ер талашиб бир-бирининг томорқасига сурилиб кириб қанчадан-қанча қўшнилар бир-бири билан жанжал-тўполон қилиб, эл олдида шарманда бўлишади.Ахир эртага бизга жаннатга йўл очилишининг яна битта воситаси шу қўшниларимизку!! Балки бизга озгина савоб етмай қолганда шуларнинг гувоҳлиги жонимизга оро кириб қолар!! Буни ҳамиша ёдида тутадиганлар ҳам бор. Атрофимизда қўшнининг бошига мусибат тушганда югуриб чиқадиган , мушкулини осон қилишга интиладиган, тўй - маъракаларида бел боғлаб хизмат қиладиган,ютуқларидан қувонадиган ,ғамига шерик бўладиган қўшнилар оз эмас. Улардан ўрнак олса арзийди. Шундайларга офарин дегинг келади.Яхши-ёмон кунимизда бир-биримизни суяб , муроса қилиб яшашимизга нима етсин!! Ҳамиша омонликда, аллоҳ ризолигига муяссар бўлиб яшасин бундай қўшнилар илоҳим!! Шундайлар борки, юртимиз обод.Ҳамиша ҳаммамизга тинчлик-хотиржамликда яшаш насиб этсин,илоҳим!!

Навоий вилояти , Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.







скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш